"Насаф" стадиони қор билан қопланган ФОТО

Xayrulla Xoliqov
29 янв 2018, 11:49
Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида "Насаф" ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Файсали" клуби билан куч синашади.

Айни пайтда Қаршида яхшигина қор ёғмоқда ва стадион тўлиқ қор билан қопланган. Аммо мухлисларнинг хавотир олишга ўрин йўқ. Бугун кечқурун қор тўхтатиши кутилмоқда ва эртага эрталабдан барча ишчилар майдонни қордан тозалашга жалб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, эртанги баҳс соат 16:00да бошланади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia