UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  5 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  10 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Чемпионларни кутиб олишди ва уларга Малибу машиналарини топширишди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Янгиликлар

Чемпионларни кутиб олишди ва уларга Малибу машиналарини топширишди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хитойда ўтказилган U23 Осиё чемпионати ғолиблари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 январдан 29 январга ўтар кечаси Тошкентга етиб келишди.

Чемпионларимиз ўтирган самолёт 28 январь куни 23:50да "Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропорти"га қўнди


Олимпия терма жамоамизни аэропорт олдида юзлаб мухлислар ва тўртта икки қаватли автобус кутар эди


Футболчиларимизни кутиб олиш учун аэропортга кўпчилик йиғилгани туфайли, йўлда тирбандликлар пайдо бўлди


Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йўлга чиққунга қадар мухлислар кичик байрам уюштириб, рақсга тушишди ва -5 даражадан совуқроқ бўлган об-ҳавода музлаб қолишмади


Кабинасидан байроқ Ўзбекистон байроғи чиқиб турган машиналар тинимсиз аэропорт атрофида айланар эди


Вақтни бекорга ўтказмаган ишқибозлар суратга тушиб, ижтимоий тармоқлардаги расмларни янгилашди


Милиция ходимлари мухлислар ва транспортларнинг хавфсизлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатишди


Аэропортдан автобуслар чиқа бошлади ва йўлда автокарвон ташкил этилди



Аэропортга олиб борувчи кўча мухлислар билан тўла эди



Чиройли машиналар эгалари эса футболчиларни ўзгача услубда табриклашди


Шу кеча деярли ҳар бир машинада байроғимиз ҳилпираб турарди






"Ўзбекистон" меҳмонхонасида эса чемпионларга аталган байрам бошланди


Ишқибозлар жуда кўплиги туфайли саҳнага яқинлашишнинг иложи бўлмади


Мана ўша қаҳрамонларимиз





Йигитларнинг чарчагани сезилиб турарди, аммо улар мухлислар учун қувонч улашишга ўзларида куч топа олишди


Хитойдаги турнирда ғолиб бўлган ҳар бир футболчига мамлакатимиз президенти томонидан Chevrolet Malibu 2 машиналари совға қилинди


Ҳар бир машина "торпедка"сига унинг эгаси исми ёзилган эди


Мухлислар орасида қизиқчи ва сўз устаси Валижон Шамшиевга ҳам кўзимиз тушди


Футболчиларни кутиб олишга чиққан мухлислар Малибуларнинг чиқишига бироз ҳалал беришди






Ишқибозлар имкониятдан фойдаланиб суратга тушишга ҳам улгуришди



Ниҳоят совға қилинган Малибулар ҳаракатлани бошлади



Ҳар бир Малибунинг рақамлар илинадиган жойига "ЧЕМПИОН" сўзи ёзилган эди






Олимпия терма жамоамизни қутлаш учун чиққан барча мухлис ва мухлисаларга қойил қолмасдан иложи йўқ


Футболчиларимиз яратиб берган байрам туфайли аномал совуқ об-ҳаво ҳам сезилмай қолди


"Ўзбекистон" меҳмонхонасини тарк этган футболчилар Бокс федерацияси ҳовлисида йиғилишди


Мухлислар эса бундай имкониятни қўлдан чиқаришмади


Бу йигитни танидингизми? Ҳа, худди ўша...


Юклар ҳам жуда кўп эди


Ҳимояда ишончли ўйин кўрсатган чемпион


Равшан Ҳайдаровнинг мухлислари сони тезда кўпайиб кетди


Бобир Абдиҳолиқов бугун Қаршига қайтиб, ОЧЛ ўйинига тайёргарлик кўради




Олимпиячиларни кузатиб қўйган Умид Аҳмаджонов кутиб олиш жараёнида ҳам фаол бўлди







Бу эса футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров


Умид Аҳмаджонов ва унинг мухлислари


Рейтинг: +174   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика