UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  0 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  3 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  11 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  127 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  154 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  84 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  16 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  2 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  5 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  2

Ўзбекистон U-23 мезбонларни мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 мезбонларни мағлуб этди

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 14-дақиқада ҳимоячи Хожиабар Алижонов томонидан урилди.

Ўзбекистон 3-тур учрашувини 15 январь куни Уммонга қарши ўтказади. Бу баҳс Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.


Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 - 1:0

Гол: Хожиакбар Алижонов 14, - 1:0.

Ўзбекистон U-23 -
1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (8.Жасур Яхшибоев, 66), 16.Дониёржон Нарзуллаев (22.Бобур Абдихолиқов, 90+2), 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Ойбек Рустамов, 72), 20.Достонбек Турсунов

Хитой U-23 - 12.Зоу Ючен, 3.Ли Ксиаоминг, 5.Гао Зунйи, 6.Яо Жуншенг (10.Танг Ши, 46), 7.Веи Шихао, 8.Хе Чао, 13.Ли Хаилонг, 16.Ли Шуаи, 17.Янг Лийю, 19.Лиу Йиминг, 22.Ба Дун (9.Жанг Юнинг, 76)

Огоҳлантиришлар: Ли Шуаи 18, Рустамжон Ашурматов 57, Аббосжон Отахонов 68.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув тугади! Ўзбекистон U-23 Хитой устидан ғалабага эришди! Барчани табриклаймиз! 

90+2. Ўзгариш. Дониёржон Нарзуллаев ўрнига Бобур Абдихолиқов тушди

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. ЗАРБАААААААААААААА! Ботирали Эргашев Танг Шининг зарбасини ушлаб қолди!

84. Хитойликлар гол уриш учун катта куч билан олдинга ўтишмоқда.

76. Ўзгариш. Ба Дун ўрнига Жанг Юнинг тушди

74. Хавфли вазият!  Вакилларимизнинг ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат туфайли узилиб қолди

72. Ўзгариш. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Ойбек Рустамов тушди

68. Огоҳлантириш. Аббосжон Отахонов

65. Ўзгариш. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Жасур Яхшибоев тушди

59. Жавоҳир Сидиқов ҳозир оёғини ушлаб йиқилиб тушди, шифокорлар унга ёрдам беришди. Ҳаммаси жойида Сидиқов қайтди

57. Огоҳлантириш. Рустамжон Ашурматов

52. Забиҳилло Ўринбоев рақиб билан жанжаллашиб қолди, ҳакам мезбонларга жарима тўпини тепишни айтди

49. Вакилларимиз анчагина фаол ўйнашмоқда. Жарима тўпини амалга оширдик, тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

46. Иккинчи тайм бошланди


Биринчи тайм статистикаси

45+2. Тайм тугади. Ҳозирча 1:0 ҳисобида олдиндамиз

45+1. Биринчи тайм охирида Достон Турсунов рақиб билан тўқнашиб кетди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

43. ЗАРБАААААААА! Ботирали Эргашевдан ажойиб сейв! Ҳозир у жамоамизни голдан сақлаб қолди

40. Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишди. Достон Турсунов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

37. Хитойликлар ҳисобни тенглаштириш учун кўпроқ ҳужумга ўтишни бошлади.

32. Рақиблар гол уришди, аммо гол урган футболчи Ботирали Эргашевга нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакамларни голни инобатга олишмади. 

28. Зарба! Азизжон Ғаниевнинг зарбаси анчааа ноаниқ кетди

25. Тўп билан муомала қилишда Ўзбекистон олдинга ўтиб олди 51:49

23. Жавоҳир Сидиқов икки футболчидан ўтиб кетиб зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

20. Хавфли вазият! Рақиблар бурчак тўпини амалга оширишди. Дарвозага йўлланган зарбани Нарзуллаев боши билан қайтариб юборди. 

19. Достонбек Ҳамдамов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакамлар пенальти йўқ дейишди

14. Жарима майдони ичида Ҳамдамовнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди, Алижонов эса қайтган тўпни дарвозага йўллади - 1:0. 

14. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ХОЖИАКБАР АЛИЖОООООООООООНООООООООООООВ! 1:0

12. Дастлабки дақиқаларда Хитой футболчилари тўп билан кўп муомала қилишганди, ҳозир вазият тенглашди

10. Хавфли вазият! Достон Ҳамдамовнинг зарбаси тўғри дарвозабонга борди ва посбон тўпни ушлаб олди.!

9. Дониёр Нарзуллаев ўнг томондан ҳужумга ўтди, уни ҳимоячи йиқитди. Жарима тўпи

2. Бугун чап қанот ҳимоясида Хожиакбар Алижонов, ўнг қанотда Аббос Отахонов ўйнайди. Марказий ҳимояда Ашурматов ва Турсунов ҳаракат қилади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Хитой давлат мадҳияси

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси  

- Футболчилар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 13:00да бошланади

Рейтинг: +104   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика