Испания. "Реал" Каталонияда мағлубиятга учради + ФОТО

Aziz Tukhtamuradov
29 окт 2017
Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Жирона" - "Реал" ўйинида мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозондилар.

29 октябрь, 20:15, «Монтиливи»

"Жирона" - "Реал" 2:1

Голлар: Иско 12, Стуани 54, Порту 58.

"Жирона" – Буну, Эспиноса, Хуанпе, Муньеса, Адай, Понс, Порту (Кайоде 82), Гарсия (Тимор 75), Гранель, Маффео, Стуани (Можика 88).

"Реал" – Касилья, Варан (Начо Фернандес 46), Марсело (Васкес 66), Хакими (Асенсио 66), Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бензема, Роналду.

Огоҳлантириш: Модрич 45, Адай 87.

Ўйиннинг 12-дақиқасида мадридликлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Роналдунинг берган зарбасини Буну қайтарди, аммо қайтган тўпга Иско биринчи бўлиб етиб борди ва ҳисобни очди - 0:1!

Баҳснинг 54-дақиқасида эса мезбонлар ҳужумчиси Стуани рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади - 1:1!

58-дақиқада мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Порту "қироллик клуби" дарвозасига гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди - 2:1!





Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia