UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда  0 12:08Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Тоттенхэм Хотспур"  2 11:43Карикатура: Улардан қай бири ЕЧЛни қўлга киритади?  10 11:34Вадим Абрамов: "Октябрь ва ноябрь ойларида ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз"  10 11:25Olamsport: Кутилмаган хабар: Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби ўзгарди, UFC 253 турнирида яна бир ажойиб жанг томоша қиламиз  0 11:17Румменигге: "Хави Мартинес "Бавария"дан кетишни хоҳламоқда"  4 11:08Breaking news. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинлари 2021 йилга қолдирилди   19 11:0514 ўйинда атиги икки бор ютган мураббий ишдан олинди  6 10:48"Челси" "Герта" вингерига қизиқмоқда  0 10:40Бутун ўйин давомида ҳужум қилган "Севилья" ва "автобус" қўйиб олган "Вулверхэмптон" ўйинидан энг сара фотолавҳалар  7 10:39Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар  0 10:21"Лацио" "Фенербахче" форварди Мурики учун 18 миллион евро таклиф қилди  1 10:00"Шахтёр"га ярим финал эшикларини очган учрашувдан фотогалерея  2 10:00Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз"  9 09:50“Аякс” футболчиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин   3

12та жамоалик Суперлига. Бу сизга маъқулми? Янгиликлар

12та жамоалик Суперлига. Бу сизга маъқулми?

Кеча ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Спорт" телеканали меҳмони бўлиб бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

Шулардан кўпроқ эътиборимни тортган жиҳат Суперлигани 12та жамоа иштирокидаги мусобақага айлантириш ҳақидаги гап бўлди. Фараз қиламиз, Суперлига 2018 йилдаги каби яна 12та жамоалик мусобақага қайтди. Бу бизга нима беради? Чемпионат нуфузи шу билан ортиб қоладими? Қуйида шу ҳақда баъзи фикр-мулоҳазаларни юритамиз. 

Мақсад барибир футбол ривожи бўлиши керак

Аввало ҳар бир мамлакат Профессионал футбол лигаси ўз имконияти ва даражасидан келиб чиқиб ички чемпионат формати билан ўтказиш тартибини ишлаб чиқади. Ва бундан кўзланган бирламчи мақсад футбол нуфузини ошириш бўлиши шарт. Тан олайлик, 2018 йилги 12та жамоалик формат бир қатор қизиқишларга сабаб бўлди. Кўплаб қизиқ ўйинлар кузатилди. Фақат иккита давра ўтиб бўлганидан сўнг клубларнинг олтитадан икки гуруҳга бўлиниши ҳамда "олтин очколар" ҳисобланиши баъзи саволларни келтириб чиқарди. 

Айтайлик, 2022 йилдан бошлаб яна шундай тизимга қайтишимиз мумкинми? Шуниси аниқки, 2021 йилда Суперлигани 12та жамоалик мусобақага айлантириш имкони бўлмайди, чунки 2020 йил учун чиқарилган регламентда чемпионат чкунида 14-ўринни эгаллаган жамоа Пролигага тушиб кетиши ҳамда Суперлиганинг 13-жамоаси Пролиганинг 2-ўриндаги жамоаси майдонида ўтиш ўйинида иштирок этиши ёзиб қўйилган. Демак, бу ўринда регламентга зид равишда иш тутиш мантиқсиз бўлиб қолади. 

Тўғри, 2017 йилнинг куз ойларида регламентга мос иш тутилмади. Ҳеч қандай бесабаб 5-ўринни эгаллаган "Машъал" қуйи лигага тушириб юборилганини жуда яхши эслаймиз. Кейин эса бирданига 12та жамоалик форматга ўтилди. Лекин энди қонун ва қоидалар ишлаши лозим бўлган жамиятда яшаяпмиз, шу боис аввало регламентни ҳурмат қилишимиз керак.



Пролига учун 8та жамоа кам

Мана яқинда Пролига баҳсларига старт берилди. Бунда ҳар турда 4тадан ўйин ўтказилади. Бу эса жуда кам. Чунки жамоалар сони кам. Атиги 8та. Жуда кўп мамлакатларда Олий лигага нисбатан биринчи лигада жамоалар сони кўпроқни ташкил этади. Аммо бизда тескариси. Бизда шунингдек, биринчи лига ҳам бор. Бу Пролигадан кейинги мусобақа ҳисобланади. 

Биринчи лигада 14та клуб баҳс олиб боради. Айтайлик, мусобақани учга бўлмасдан Суперлига ва Пролигага ажратса қандай бўлади? Яъни биринчи лигадаги жамоаларни ҳам Пролигада ўйнайдиган қилиб қўйса? Бу ҳам тортишса бўладиган мавзу. 

Диёр Имомхўжаевнинг гапида жон бор. Бизга аввало сифат керак. Сон билан футбол ривожланмаслигини йиллар давомида кўриб келдик. Пролига учун 8та жамоа камлигини айтдик. Буни қандай кўпайтирса бўлади? Иккита йўл билан. Биринчиси, Суперлигани қисқартириш орқали. Иккинчиси эса Биринчи лигадан кўпроқ жамоани юқорига тортиш орқали. Диёр Имомхўжаев кеча Суперлига иштирокчиларини қисқартириш ҳақида сўз юритди. Бу ўринда гап Суперлигани ва Пролигани бир хил 12та жамоалик форматга ўтказиш ҳақида боряпти. 

Шунда 8та жамоа қатнашаётган мусобақага Суперлиганинг 2та жамоаси қўшилади ва Биринчи лигадан ҳам 2та жамоа олинади. Натижада ҳар икки мусобақа бир хил сонга эга бўлади. Биринчи лига эса 12талик қолиши ёки бўлмаса қайсидир жамоалар қўшилса 14, ҳатто 16та бўлиши ҳам мумкин. 



Мураббийлар нега 16та жамоани хоҳлайди? 

Кўпчилик мураббийлар билан гаплашганда олий лигада 16та жамоа қатнашгани маъқул деган гапларни эшитамиз. Албатта, қанча кўп бўлса ҳар турда ўйинлар ҳам кўпроқ бўлади. Лекин бу билан сифат ошиб қоладими? Ҳозирги кунда бунинг иложи йўқ. Чунки Пролигада юқорига астойдил интиладиган жамоанинг ўзи кўринмаяпти. Қолаверса жуда кўп клублар лицензия талабларига жавоб бермайди. Лицензиялаш талабини бажариш эса бирданига бўлиб қолмайди, бунга йиллар давомида босқичма босқич эришиб борилади. 

Баъзи мураббийларнинг олий лигада кўпроқ жамоа бўлишини хоҳлаётгани сабаби уларнинг қайсидир клубга ишга кириб олиши. Шу йўл билан улар ишли бўлиб оладилар. Ҳозирги кунда Про лицензиясига эга 40дан зиёд мураббий ишсиз бўлса керак. Олий лигада жамоалар сони кўпайиши аввало ишсиз юрган мураббийларнинг иш топиб олишига замин яратади. Лекин клублар ўртасидаги рақобат ошишига ҳеч ким кафиллик бермайди.

Суперлига иштирокчиларини иккитага камайтириш футбол ривожига тўсиқ бўлиб қолиши мумкин. Чунки ҳеч бир ҳомий Пролигада ўз жамоасига Суперлигадаги каби эътибор бермайди. 14та жамоа қатанашаётгани ҳозирги Суперлига учун энг маъқул вариант бўлиб кўриняпти. Бу ўринда ҳеч қанақа учинчи даврага ҳожат йўқ. Иккита даврали мусобақанинг ўзи етади. ПФЛ яхшиси Пролига клублари сонини кўпайтиришни ўйлаши лозим. 16та жамоалик олий лигага ҳам тайёр эмасмиз. Бунга малакали мураббийлар билан кучли футболчилар етмайди. 

Пролигани кучайтириш учун айтайлик, жамоалар сонини 12тага етказиб олиш учун Суперлигадан 2та клубни олиб ташлаган билан иш битмаса керак. Яхшиси, биринчи лигадан кўпроқ жамоани юқорига тортишни ўйлаган маъқул. 

Майли, Суперлигадаги 14та жамоадан иккитаси Пролигага тушиб кетсин, керак бўлса 12-ўриндаги жамоа Пролиганинг учинчи жамоаси билан ўтиш ўйинида қатнашсин, аммо Суперлигани 12та жамоалик форматга қайтариш ўзбек футболига фойдали бўлмаса керак тахминдаман.

Ундан кўра, биринчи лигадан тўртта кучли жамоани тортиб Пролигани 12та жамоалик турнирга айлантирган яхшироқ. Чунки 8та жамоа иштирокидаги тўрт даврали мусобақа ҳадеб бир-бири билан ўйнайвериб зерикарли бўлиб қолади. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -8   

Фикрлар

+12   
04 июл 16:41:15
Граф Монтo Kpиcтo
Яна 12 жамо деб ушлаб олди бу Диёр жонга тегди. Шунча одам ишсиз коладими яна шунча ёшлар кучада коладими. Россияга бори кулдай ишлайдими? Бу журналистлар Диёрди раса подержка килияпти. Мухлислар яна Тошкентнинг 6 командасига мухлислик киладими? Хозир крислага утирганлар уз билганидан колмайди ( Ишсиз халкни уйламайди ), Диёр ва халкни уйламайдиган журналислар сал уйлаб фикр беринглар.
+8   
04 июл 16:37:11
Хави Норалиев
12 та жамоа колиши бу хкч кандай фойда бермаса керак. 14 та ёки 16 та жамоа супер лигада иштирок этса яна хам яхши! Клублар сонини 2 та га кискартигандан ким манфаатдор, ким нима ютади, ютаказади? 12 та клуб иштирок этса МТЖ жахон чемпионатига чикса экан(!?) Супер лига ни 16 та, про лига да хам 16 жамоа ! Бу яхши вариант!
+7   
04 июл 15:54:19
Xasanov Sherzod
16 та жамоа иштирок этгани макул 90- йиллари футбол жуда кизикарли буларди, Гап жамоалар сонида эмас, гап хар йили пфлда рахбарлар узгариб узича янгиликни жамоалар сонини узгартирябти ундан кура легионер футболчиларни сифатлисини олиб келиш шарт килиб куйсин.
+6   
04 июл 16:45:54
Man untd....
12 та жамоа бўмайди бунда жамоалар бир-бири бн ўйнавериб зерикиб кетади, камида 16 та бўлиш керак ўшанда олий лигада футболчилар сони кўпаяди, ёшларгахам олий лигада ўйнаш имкони кўпаяди, мураббийларгахам иш топилади, нима бўпти мураббийлар ўзини ўйласа хозирги замонда ким ўзини ўйламас экан, бошида сифат бўлмаслиги мумкин аммо йиллар мобайнида сифат киради, кучли жамоалар бн кучсизлари ўйнаб кучсизлари тажрибаси ошади, талабларни бажаришга келсак битта жамоага битта стадион, иккихил форма, битта мураббий, икки учта доктир етади, хадеб кучли талаб қўяверса бунда пахтакорхам пролигага тушиб кетиши мумкин, ўзи шундогам кўп жамоаларни маххалий хокимиятлар томонидан зўрға ушлаб турилибтику.
+6   
04 июл 16:39:54
Aliz
16 та жамоа булгани яхши.
12 та жамоа дегани 6та Тошкент,Тошкент вилояти жамолари,колан 6та вилоят.
супер лигада уйнамаётган вилоятларда футбол, болалар футоли улди дегани
+5   
04 июл 15:41:27
MYU-UZB Zikriyo
Ниме камайтирасила яна командалар сонини. ёки эркатой футболчилар эттими куп уйнаб чарчаб ковомиз деб. Водийда вохада бошка вилоятлада качон футбол ривож топади бунакада?
+5   
04 июл 15:36:28
AzizT4224
12 ta jamoa yaxshi bizga maqsadsiz va pulsiz jamoalar bor hozi 12 ta Superliga 12 ta Pro liga zur variant hadb shuni uzgartrme shu variantda qolish kere ana J Koreya chempionati zur kuryapmiz intrigayam daxwat 3 davrali qip uynaw kere Diyor haq
+4   
04 июл 16:42:16
Aliz
16 та жамоа булгани яхши.
12 та жамоа дегани 6та Тошкент,Тошкент вилояти жамолари,колан 6та вилоят.
супер лигада уйнамаётган вилоятларда футбол, болалар футоли улди дегани
Бунларни факат футбол ичида юрган футбол мутахасислари тушунади.
Журналистлар.....
+4   
04 июл 16:20:42
Бафо Нарзуллаев
Олий лигада хар бир вилоятдан камида 1та жамоа булиши керак.кайси вилоятдан команда булмаса уша ерда футбол улади .менимча командалар руйхатидда камида20та уша вилоят футболчиси булиши керак деб
+4   
04 июл 16:18:11
fc Surxon
Bu masalani klublarni roziligi bilan qilish kerak yani ovozga qoyish kerak klublar qaysi formatni maqul korishsa osha formatni joriy qilish kerak

meni taklifim super ligadan 13 va 14 orinni egalagan jamoalar proligaga tushib ketsin Pro ligadan 1 va 2 orin sohiblari togridan togri super ligaga yollanma olsin
Super ligadagi 11 va 12 orinni egallagan jamoalar pro ligadagi 3 va 4 orinni egallagan jamoalarni maydonida belashsin shunda hamma jamoalarga yaxshi boladi bu mening shaxsiy fikrim va taklifim Diyor imomxojayev bu taklifni korib chiqsa ajoyib ish bolardi
+4   
04 июл 16:13:31
Илёсбек 0075 Тош-йули.
Хафа булманглару 12 та жамоадан 6 таси пойтахт жамоаси булса 6 таси олинг куда беринг куда деб уйнаса буни нимаси Кизик .
+4   
04 июл 15:34:49
atm chenpion
Jinnnimi bular . Luchshi poytaxt kamandalari paxtakor va loko bunyodgor metalurg va ogmka ni adeni qilib ohnatinglar . Ras maqsad vodiyda va vloyatlarda fudbolni rvojlantrsh bolsa xamma viloyatdan kulub bolishi kerak. Va shart
+3   
04 июл 18:27:53
Xurshid Abduganiyev
Paxta Lokosiz 12 ta jamoa zo'rku
+3   
04 июл 16:38:12
Fanat Barca 7
14 та жамоа энг зур вариант. Колгани хаммаси бир тийин.
+3   
04 июл 15:39:32
FB
Eng tòģri yòl hamma klublarni xususiylashtirish. Òshanda xaqiqiy talantlar òynaydi ligamizda . Krisalaram yòqolardi chunki ularga xususiy klublar mablagini kemirtirgani qòyib qòymasdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг