UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  75 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

12 йиллик танаффусдан сўнг “Реал” ЕЧЛ ғолиби (ФОТО) Янгиликлар

12 йиллик танаффусдан сўнг “Реал” ЕЧЛ ғолиби (ФОТО)

Мадриднинг “Реал” клуби 12 йиллик танаффусдан сўнг Европа Чемпионлар лигасини қўлга киритди.
Лиссабон шаҳридаги муҳташам “Эштадиу Да Луж” стадионида кечган учрашувда “Қироллик клуби” жуда қийин ва иродали ғалабани қўлга киритди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолган Карло Анчелотти шогирдлари қўшимча бўлимларда яна 3 та тўп киритишди. Буни яқин орада бўлмаганди. Шу тариқа, “Реал” ўз тарихида ўнинчи бор ЕЧЛ Кубогига эга чиқди.   

Анчелотти “Реал” билан ўзининг учинчи ЕЧЛ кубогини ютиб олди. Бунгача у “Милан” бошқарувида 2003 ва 2007 йилларда Европада тенгсиз бўлганди. Папа Карло учинчи маротаба ЕЧЛда зафар қучган иккинчи мураббийга айланди.

Бундан аввал “Ливерпуль” бош мураббийи Боб Пейсли уч бор (1977, 1978, 1981) ушбу мусобақада ғолиб бўлганди.

ЕЧЛ. ФИНАЛ.

РЕАЛ – АТЛЕТИКО  4:1 (0:1, 1:0, 0:0, 3:0)

Лиссабон, “Эштадиу Да Луж” стадиони.

Ҳакам: Бьорн Куйперс (Голландия).

Голлар: Годин (36), Рамос (90+4), Бэйл (111), Марсело (118), Роналду (120-пенальтидан)

“Реал”: Касильяс, Карвахаль, Варан, Рамос, Коэнтрао (Марсело, 59), Хедира (Иско, 59), Модрич, Ди Мария, Бэйл, Роналду, Бензема (Мората, 79).

“Атлетико”: Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Луис Фелипе (Алдервейрелд, 82), Тиаго, Габи, Коке, Рауль Гарсия (Соса, 66), Вилья, Диего Коста (Адриан, 9).

Огоҳлантиришлар: Рамос (28), Рауль Гарсия (28), Миранда (53), Вилья (73), Хуанфран (74), Коке (87), Габи (99), Марсело (119), Роналдо (120), Карвахаль (120).

Суратлар манбаси - reuters

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика