UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  1 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  4 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  99 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0

11 июнда Ўзбекистон ким билан ўйнаса бўлади? Янгиликлар

11 июнда Ўзбекистон ким билан ўйнаса бўлади?

Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2018 саралаши иккинчи босқичи учун қуръа ташланди.
Ўзбекистон терма жамоаси "H" гуруҳида Баҳрайн, Филиппин, КХДР ва Яман каби жамоалар билан кураш олиб борадиган бўлди.

Гуруҳ босқичи тақвимини ҳам тақдим этдик. Унга кўра термамиз биринчи турда дам олади. 16 июнь куни сафарда КХДРга қарши ўйнаймиз.

Демак ўша ўйиндан олдин ўртоқлик учрашуви ўтказиб олишимиз мумкин. 11 июнь куни дам оладиган Австралия терма жамоаси 16 июнда Қирғизистон меҳмони бўлади. Осиёнинг амалдаги чемпиони қўшни давлатга келади. Агар музокара олиб борилса балки "соккерузлар" Қирғизистондаги баҳсдан олдин Ўзбекистонга келиб ўртоқлик учрашувини ўтказишар.

Агар бу вариант ўхшамаса Хитой варианти ҳам мавжуд. 11 июнда дам оладиган чин юрти вакиллари 16 июнда қўшниси Бутан меҳмони бўлади. Биз КХДРга боришдан аввал Хитой билан сафарда ўртоқлик учрашувини ўтказиб олишимиз мумкин.

Миржалол Қосимов саралаш баҳсларидан олдин битта ўртоқлик учрашувини ўтказиш ниятида эканлигини интервьюлардан бирида маълум қилганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика