UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  0 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  10 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

104 дақиқа давом этган, мезбонларга етишмаган етакчи ва тактик курашга чорлаган Хомяков. "Андижон" - "Машъал" ўйини ҳақида Янгиликлар

104 дақиқа давом этган, мезбонларга етишмаган етакчи ва тактик курашга чорлаган Хомяков. "Андижон" - "Машъал" ўйини ҳақида

Суперлиганинг тўртинчи туридан бир қатор қизиқарли тўқнашувлар орасида "Андижон" - "Машъал" учрашуви ҳам бор эди.

Гарчи баҳс марказий мақомда бўлмасада икки жамоа мухлислари учун ҳам аҳамиятли томонлари бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. Андижонга меҳмонга келган муборакликлар жорий мавсумда сафарда ҳали ғалаба қозона олмаганди. Иккинчидан Александр Хомяковнинг собиқ жамоасига қарши шогирдларини қандай тайёрлагани, рақибига қандай совға тайёрлагани кўпчиликни қизиқтиргани бор гап. Биласиз "Андижон" жамоаси ушбу мутахассис учун бегона эмас. Шунингдек янгитдан шаклланаётган "Андижон" учун ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус қай даражада фойда келтирганини, ўйин томонлама бироз бўлсада ижобий ўзгариш кузатилиши кутилганди. Ўйиндан аввал кичик устунлик майдон эгалари томонида эди. Яъни уларга қўшимча куч берадиган жиҳати бу ўз майдонида ва мухлислар қаршисида ўйнаётгани эди. Аммо "Машъал"да тажрибали футболчиларнинг кўп эканлиги, Хомяковнинг тактик томондан кучли мураббийлиги мезбонларнинг устунлигини йўққа чиқарарди. Амалда ҳам шундай бўлди. Келинг дастлаб ўйин тафсилотларига тўхталиб ўтсак. Дарвоқе учрашувдан олдин стадионда байрамона муҳит ҳукмрон эди. Дастлаб "Бобур Арена" ўйингоҳининг "Food Ball" кафесининг очилиши муносабати билан 100кг Тошкент оши дамланди ва инсонларга тортиқ этилди. 


Етакчилар етишмаган "Андижон" ҳам тактик кураш тақдим қилган "Машъал"

"Андижон" бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев илк дақиқалардан қуйидаги футболчиларга ишонч билдирди.

Мутахассис бу сафар аввалги ўйинларга қараганда таркибда сезиларли ротатцияларга қўл урган. Орқа чизиқда жиддий ўзгаришлар қилинмади. Фақатгина чап қанотда шу куни Абдувоҳид Ғуломов бошланғич таркибдан ўрин олди. Майдон маркази эса тўлиқ янгиланди. Таянч ярим ҳимоясида Эдгар Бернахрдт ва Бахтиёр Қосимов жойлашган бўлса, бироз олдинроқда Дониёр Исмоилов ҳаракат қилди. Айтиш мумкинки, деярли барча баҳсларда марказий нуқтада ўйинни бошқарадиган етакчининг йўқлиги кўзга ташланмоқда. Мавсум олди йиғинларда Эдгар Бернхардтда лидерлик қобилиятини намойиш қилганди. Расмий ўйинларда ҳам жамоани ўз ортидан эргаштира олиши кутилганди. Лекин қирғизистонлик легионер ҳозирча бу борада ишончни оқлаётгани йўқ. Мазкур ҳолатга мураббий Отабек Ғуломхўжаев учрашувдан сўнг ўз муносабатини билдирди. 

"Ўртоқлик ўйинларида Эдгар ўзини яхши томонлама кўрсатди. Ҳозир эса ўзимиз ҳам ҳайрон қолмоқдамиз. Лидерлик сифатларини ҳам кўрсатаётгани йўқ. Ўзини ёшига нисбатан тажрибасини ҳам намойиш қилмаяпти. Яна гаплашамиз. Шу кетиш бўлса сардорлик олиб қўйилади ва захира ўйинчисига айланади. Қачон ўзини кўрсатса кейин майдонга чиқади",- дейди Отабек Ғуломхўжаев. 

Қанотларда вингерлик вазифаси Жасур Жалолиддинов ва Дониёр Абдуманноповга юклатилди. Соф ҳужумчи позициясида кўп нарса кутилган италиялик Мартин Боаке ўйнади. Умуман ушбу ҳужумчининг ҳам тўрт ўйиндирки омади келаётгани йўқ. Балки маълум вақт керакдир. 

Александр Хомяков эса тактик томондан тўғри йўл танлай олганига учрашув давомида гувоҳ бўлдик. "Машъал" футболчиларининг майдондаги жойлашувига эътибор беринг. 

Бешта ҳимоячи тўртта ярим ҳимоячи ва битта номинал ҳужумчи. Биз ҳужумда кўришга одатланган Ҳумоюн Муртазоев ҳам бироз орқароқда ярим ҳимоячиларга яқин ўйнади. "Машъал"нинг мудофаа чизиғи вакиллари рақибнинг олдинги чизиғидаги индивуал кучли футболчилари Абдуманнопов ва Жалолиддиновга қарши зичкроқ ўйнашга уринишди. Шаймановнинг ҳам ҳимояга қўйилиши ҳам тактик томондан олдиндан ишланганлиги билиниб турди. Муртазоевнинг ярим ҳимоядаги фаоллиги ҳисобига 21-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Чап қанотга яқин жойда тўпни моҳирона тарзда олдиндаги Ононивуга узатди. Нигериялик ҳужумчи тезкорлик билан рақиб ҳимоячиларини алдади ва дарвозани ишғол қилди. Аввалига қанот ҳаками ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Лекин VAR қароридан сўнг якунда барибир гол инобатга олинди.  Шундан сўнг "Андижон" бирин кетин кескин вазиятлар яратишга ҳаракат қилди. 27-дақиқада Абдуманноповнинг чап қанотдан узатган тўпидан жамоадоши фойдалана олмади. Кейинги вазиятда жамоанинг болгариялик ҳимоячиси Пламен Димов боши билан дарвозага тўп киритишга яқин келди. 33-дақиқала Жалолиддинов Исмаиловнинг девор услубидаги комбинациясидан сўнг меҳмон жамоа ҳимоячилари Жалолиддиновга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатишди. Пенальтини унинг ўзи бехато амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимда бошқа кескин вазиятлар юзага келмади ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида танаффусга йўл олишди.

104-дақиқагача давом этган иккинчи бўлим ёхуд диққат марказида яна VAR 

Иккинчи бўлимда ўйин темпи юқори бўлди, дейишимиз қийин. Чунки асосан голли вазиятлар "Машъал" дарвозаси олдида яратилди. Камрон Саидазимов, Жасур Жалолиддиновнинг узоқдан йўллаган зарбаларига аниқлик етишмади. Қайсидир маънода мухлислар бироз зерикиб ҳам қолишди. Иккинчи бўлимнинг асосий кулминацион палласи ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада бўлди, десак янглишмаймиз. Жарима майдончаси ичида Абдуманноповга нисбатан қўполлик ишлатилгандек кўрингандек бўлди. Бош ҳакам эса макзур вазиятга аниқлик киритиш мақсадида VAR`га юзланди. Таъкидлаш жоиз жуда баҳсли вазиятни такрор-такрор кўрган рефери якунда ҳеч қандай пенальти йўқлигини маълум қилди. Бу пайтга келиб учрашувнинг қўшиб берилган дақиқалари якунига етганди. Тўхталишга яна қўшимча вақт қўшиб берган ҳакам учрашувни 104 дақиқада якунлади. VAR`нинг юртимизга олиб келингани яхши бўлди. Лекин аксарият ҳолларда учрашув қизиб турган, шиддат авж нуқтасига чиққан паллада тўсатдан ўйинни тўхталиши ана шу темпини тушириб қўяётгани рост. "Андижон" бош мураббийи "Бунёдкор" билан ўйиндан кейинги фикрига содиқ қолди ва VAR керак эмаслигини таъкидлади. 

"Буни ўтган сафар ҳам айтган эдим. Иложи бўлса "Андижон"нинг ўйинларига VAR тизмини қўйишмаслигини истардим. Майли қўйилган тақдирда ҳам рақиб томонга фойда чиқарса ҳам мен ҳич қачон индамайман. Келинг, футболни жозибасини ўлдирмайлик. Футбол ўйнайлик. Бир пайтлар Марадона ўйнаган вақтларда қўли билан гол урганда VAR бўлмаган. Кимнидир голи қайсидир жамоани чемпион қилган, жаҳон чемпионатига олиб чиққан",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.

Шу тариқа жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди. "Андижон"ни мазкур натижа қониқтирмагани табиий.  Чунки улар ўз майдонида ўйнашди. Хўш, "Машъал"ни сафарда қўлга киритилган бир очко қаноатлантирадими? Ушбу саволга бош мураббий Александр Хомяков қизиқарли жавоб берди. 

"Балиқ йўғида, қисқичбақа ҳам балиқ" дейишадику. Сафарда дуранг, айниқса менга ёқиб қолган Андижон шаҳрида дуранг ўйнаш ёқимли.  Ажойиб! Фақат мен бу ўйин якунланмайди деб ўйладим (кулади). Қолган барчаси ажойиб! Сабаби баҳсли вазиятларда бу ёрдам беради. Мухлислар босими остида ҳакам хатога йўл қўйиши мумкин",- дейди мураббий.


Рақамлар сўзлаганда

Бунга қадар икки жамоа ўзаро 32 маротаба тўқнаш келган бўлиб, кечаги баҳс эса 33 учрашув сифатида тарихга кирди. "Андижон" бу ўйинларда 10та "Машъал" 18та ғалабага эришган. Ушбу кўрсаткичлар ўзгаришсиз қолди. Буни қарангки жамоаларнинг ўйинларида шу кунга қадар 4 маротаба дуранг қайд этилган. Демак кечаги дуранг бешиничиси бўлди. Тўплар нисбати 37-50 кўринишини олди. Муборакликлар 4 турдан сўнг 4 очко жамғаришди, тўплар нисбати 3-6. Худди шундай натижа "Андижон"да ҳам, тўплар нисбати 3-5. Навбатдаги турда Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Бекободга "Металлург" майдонига сафар қилса, "газчилар" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.







Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика