UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  7 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари Янгиликлар

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари

Питер Хюистра мураббийлигидаги "Пахтакор" жамоаси Суперлига биринчи турида сафарда "Насаф"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

"Шерлар"нинг ғалаба голига 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев муаллифлик қилди. Қизиқарли кечган драматик ўйиндан сўнг футболчи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Пахтакор" аввал ҳам бундай қийин вазиятлардан чиқиб кетиб, "камбэк"ларни амалга оширган. Ғалаба қозонишимизга ишонган эдик. Биринчи ва иккинчи голни уриб олганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ва шашт юқори даражага чиқди. 0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди. "Насаф" учрашув аввалидан ташаббусни қўлига олди. Биринчи бўлимнинг ўзида қулай вазиятларни юзага келтирдик. Фойдаланишга келганда омад етишмади. Сардор Рашидов пенальтидан тўп киритгач, жон-жаҳдимиз билан ҳужумга ўтдик. 

Жамоамизда характер бор. Буни бош мураббийимиз ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди. Қийин ҳолатлардан қандай чиқиб кетиш устида назарий машғулотларда иш олиб борилганди. Биз буни майдонда исботладик. 

Бундан аввал "Насаф" билан Суперкубокда ҳам тўқнаш келган эдик. Лекин бу икки ўйин ўртасида фарқ сезилди. Суперкубок битта ўйиндан иборат эди. Чемпионат эса узоқ давом этади. Сафарда, уйда ўйнаймиз. Рақиб жамоа ишқибозлари кеча стадионда ажойиб муҳит яратишди. Футбол шуниси билан завқлидир", - дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.

 "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги триллердан ГАЛЕРЕЯ

 Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди"

 Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3. Ўйин шарҳи

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика