UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  0 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  5 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  0 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  13 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  5 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  4 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  22

Зоҳир Пиримов: “Фаолиятим давомида биринчи маротаба шундай ҳолатга дуч келдим” Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: “Фаолиятим давомида биринчи маротаба шундай ҳолатга дуч келдим”

Тажрибали ярим ҳимоячи Зоҳир Пиримов “Сурхон”ни тарк этди.

Футболчи термизликлар сафида биринчи даврада ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Натижада, у жамоа билан хайрлашди. Шундан кейин футболчи билан боғланиб, кетиш сабаблари ва режалари борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- Зоҳир ака, “Сурхон”ни тарк этдингиз. Нима сабабдан бу қарорга келдингиз?

- Жамоани тарк этишимнинг асосий сабаби кам ўйин амалиётига эга бўлдим. Дейлик, биринчи давра якунида бош мураббий билан гаплашдим. Иккинчи даврада ҳам кўп ўйинларда захирада қолиб кетишим мумкинлигини айтди. Менга эса бу тўғри келмаслигини айтдим ва шартномани келишган ҳолда бекор қилдик. Чунки бутун фаолиятим давомида бундай ҳолатга биринчи маротаба дуч келмоқдаман. Ҳар мавсум камида 15та учрашувдан кам ўйнаганимни эслай олмайман. 

- Ўйин амалиётисиз қолиб кетишингизга қандайдир сабаблар бормиди?

- Билмадим. Бу саволни кўпроқ мураббийга берилса тўғри бўларди. Кам ўйнаётганим сабабли мураббий билан гаплашганмизда ҳар доим менинг тажрибамга ишонишини таъкидлаб келарди. Ёшларга кўмаклашишимни сўрарди. Ўз навбатида мен ҳам қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Машғулотларда доимо бор кучим билан меҳнат қилиб келдим.  Балки бош мураббийнинг услубига мос келмаган бўлсам керак. Ўйин амалиётисиз жамоада қолишни ўзимга эп кўрмадим. Мен доимо жамоа учун қўлимдан келганча ёрдам беришга одатланганман.

- Айтингчи, бош мураббий билан қандайдир келишмовчилик бўлганми?

- Мураббий билан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Муносабатларимиз жойида эди.

- Анхель Лопес “Сурхон”ни қай даражада кучайтира олди?

- Ўзгариш қила олди. Дейлик, жамоа ўйинда тажовузкорлик, ҳужумкорликни оширишга интилмоқда. Кўплаб футболчиларнинг ўзига бўлган ишончларини қайтара олди. 

- Трансфер ойнаси якунланишига кам фурсат қолмоқда. Таклифлар борми?

- Бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Лекин ҳали аниқ эмаслиги боис, бир қарорга келганим йўқ.

- Ёшингиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ҳозир ҳам Cуперлигада юқори спорт формада ўйнай оласизми?

- Албатта Суперлигада бор кучим билан ўйнай оламан. Бу ҳали ҳаммаси тугамаганини исботлашга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика