UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

Зоҳид Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасини қайтадан ташкил этиш қийин" Янгиликлар

Зоҳид Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасини қайтадан ташкил этиш қийин"

Хабарингиз бор, шу кунларда турли интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда 2019 йилги Про-Лига мусобақаларида иштирок этувчи жамоалар ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарларга кўра, Ёзёвон туманининг "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси янги мавсумда Про-Лига мусобақаларида иштирок этмайди. Шу боис биз "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси сардори Зохид Исмоилов билан боғланиб, мазкур вазият юзасидан интервью олдик. Қуйида ушбу интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

Зоҳид, шу кунларда тарқалган хабарларга кўра "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси янги мавсумда Про-Лига мусобақаларида иштирок этмаслиги маълум бўлди. Мазкур вазиятни қандай изоҳлайсиз?


Ҳа бу хабарлар ҳақида эшитдик. Очиғи бу холат сабабини тушунганимиз йўқ. Мана 5 йилдирки, Ёзёвонда кўплаб мухлисларга эга жамоа футбол учрашувларини ўтказиб келаётган эди, туманимизда катта футбол ҳавоси бор эди. Ўзим ҳам шу туманда истиқомат қиламан, табиийки деярли барча мухлисларни танийман, улар билан мунтазам фикрлашиб турамиз. Шу хабарлар чиққандан бери уяли телефонимга жуда кўплаб қўнғироқлар бўлди. Ҳамма шу холатни изоҳини сўрамоқда. Бу бўйича бугун жамоамиз раҳбарлари билан гаплашдик, билишимизча жамоамиз рўйҳатдан ўтиш жараёнига кеч қолган экан. Бу масала бўйича бирон нарса дейиш қийин, кимнидир айблаш ҳам нотўғри бўлади. Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган, бир нечта ўртоқлик учрашувида майдонга тушган жамоадошларимнинг шу хабардан кейин кайфияти тушиб кетди.

Айни дамда жамоада вазият қандай?

Жамоамизда вазият яхши эмас албатта. Барча жамоадошларимиз билан хайронмиз. Ўтган йилги мавсумда Про-Лига "В" гуруҳида иштирок этиб, мавсумни 5-ўрин билан якунлагандик. Уй учрашувларимизда ҳар доим кўплаб мухлислар ташриф буюришарди.

Яқинда бўлиб ўтган Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобасининг биз иштирок этган гуруҳ учрашувлари ҳам Ёзёвон туманида ташкил этилди. Бу мусобақада ҳам натижамиз ёмон бўлмаганди, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалда "Шердор" жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлгандик. Бизда янги мавсумга тайёргарлик яхши ташкил этилаётган эди. Бу йилдан ПФЛ талабларига кўра жамоамизнинг ёшлар жамоаси ҳам ташкил этилган эди. Энди шунча ёш футболчи нима қилади? Улар янги мавсумни орзиқиб кутаётган бир пайтда шу хабар чиқиб қолди. Ёзёвонда катта футболнинг бўлиши бир нечта иқтидорли футболчиларни кашф этилишига сабаб бўлаётган эди. Масалан Абдужамол Исроилов, Аброр Исмоиловлар айнан бизнинг жамоа орқали футболга кириб келишган.

Агар бу йилги мавсумда "Ёзёвон-Лочинлари" Про-Лига учрашувларида иштирок этмаса, кейин қайтадан ташкил этиш қийин бўлади. Шунча янги мавсумдан умидвор бўлиб турган ёш футболчилар футболдан бенасиб қолиши турган гап. Хуллас ҳозирги вазиятни тушуниш қийин, кичкинагина туманда бир неча йиллардан бери ташкил этиб келинаётган футболни олиб ташлаш тўғримикан? Футболсевар мухлислар, ёш футболчилар учун бизни Про-Лигада иштирок этишимизни таъминлашнинг иложи борми?
Ўзбекистонда кейинги йилларда футболни ривожлантириш масаласида кўплаб хайрли ишлар олиб борилмоқда. Шуни айтишим мумкинки, биз ЎФА ва ПФЛ қарорларини ҳар доим ҳурмат қилиб келганмиз ва шундай бўлиб қолади ҳам.

Ҳозирча 2019-йилги Про-Лига иштирокчилари ҳақида ПФЛ расман маълумот бергани йўқ. Балки якуний қарорда "Ёзёвон-Лочинлари"га ҳам имкон берилар?

Ҳали бу борада тасдиқланган маълумот йўқми?

Ҳа шундай. ПФЛ бу борада расмий маълумот бергани йўқ.

Умид қиламизки, Ўзбекистон ПФЛ бизга имкон беради. Агар шундай бўлса янги мавсум биз учун жуда қадрли бўлади. Кайфиятни туширмай янги мавсумга тайёргарлик кўришда давом этамиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика