UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  2 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  4 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  11 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман" Янгиликлар

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"

Енгил атлетика бўйича Олимпия ўйинлари рекордчиси Усэйн Болт 100 метр масофага югуришда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдиришини айтди.

Аввалроқ франциялик футболчи Килиан Мбаппенинг Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши ўйин давомида 100 метр масофани 10,90 сонияда босиб ўтгани интернет фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Парижликлар етакчиси ушбу масофада жаҳон рекорди соҳиби Усэйн Болтдан 1,4 сония (ямайкалик спринтер 9,58 сонияда ушбу масофани босиб ўтган) ортда қолганди.

Болт эса Мбаппенинг ушбу натижасини таҳсинга сазовор деб атади: “Бундай натижага эришиш қийин. Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин. Аммо у ўзига хос истеъдодга эга. Мбаппе жуда тез. Тўп билан ҳам шу зайлда ҳаракатлана олади”.

37 ёшли спринтер "100 метр масофадан иборат пойгада ҳозир ҳам уни ортда қолдира оласизми?" деган саволга "Ҳа, мен уни мағлуб эта оламан", дея жавоб қайтарган.

Франция Олимпия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анри Мбаппени Париж Олимпия ўйинларида иштирок этишини хоҳлаётганини айтганди. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика