UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  8

Украиналик "гигант" - Владимир Кличко ҳақида Янгиликлар

Украиналик "гигант" - Владимир Кличко ҳақида

Теглар :  БоксКличко
Бугун украиналик афсонавий боксчи Владимир Кличко ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан чарм қўлқоп устаси ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Супероғир вазн тоифаси боксчиси Владимир Кличко1976 йилнинг 25 март санасида Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида туғилган. Владимир Кличко боксчи эришиши мумкин бўлган барча совринлар соҳиби бўлган. У кўп бор WBA, IBO, IBF, WBO камарларига эга чиққан. Шунингдек, 1996 йилда Атланта мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида ҳам барча рақибларни мағлуб этиб, чемпионликка эришган.

Кличко украиналик бўлишга қарамай, Қозоғистонда туғилган. Гап шундаки, Кличконинг отаси ҳарбий бўлган, шу боисдан Кличконинг туғилиш арафасида унинг оиласи Семипалатинск шаҳрида бўлган. Бир неча йиллардан сўнг Кличколар оиласи Украинага қайтиб келади. Кличко 14 ёшида бокс билан жиддий шуғулланишни бошлаган. У боксдан ташқари таълим билан ҳам астойдил шуғулланган. Чунки 2001 йилда Украина миллий университетида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида диссертация ёқлайди.

Владимир ҳаваскор боксдан бошлаб, жангларда омадли иштирок этиб келган. Чунки, у бир неча бор Украина, Россия, Италия, Германияда ташкил этилган нуфузли турнирларда ғолиб бўлган. Унинг ҳаваскор боксдаги энг муҳим ғалабаси Олимпиада чемпионлигидир. Кличконинг Олимпиадага бориши тарихи ҳам қизиқ бўлган. Негаки, у дастлаб мусобақадда қатнашувчилар рўйхатида бўлмаган, унинг ўрнида акаси Виталий Кличко бўлган. Аммо, акасини дисквалификация қилишгандан сўнг кичик-Кличко акасининг ўрнига Атлантага боради ва барчанинг ишончини оқлаб, Украинага чемпион сифатида қайтади. 

Олимпиададаги муваффақиятан сўнг, Кличко профессионал боксга ўтишга қарор қилади. Кличко профессионал боксда жами 69 бор рингга кўтарилган ва уларнинг 64 тасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 54 тасида рақиблари жангнинг охирига қадар туриб беролмаган. Кличко фаолияти давомида беш бор мағлубият аламини тортиб кўришга мажбур бўлган. Кличкога бир неча рекордлар ҳам тегишлидир. Мисол учун, энг кўп титул жангда ғалаба қозонган (25 та жангнинг 23 тасида), шунингдек энг узоқ вақт давомида чемпионлик камарини ўзида ушлаб турган (4382 кун). Кличко доим рақиб танлашга қаттиқ эътибор берган, чунки у доим вазн тоифасининг энг кучлилари билан жанг қилган. 


Кличконинг профессионал боксдаги энг қизиқарли жангларини ёдга оламиз.

Владимир Кличко- Руслан Чагаев

2009 йилнинг 20 июнида Кличко амалдаги WBA камари соҳиби Руслан Чагаев...


Кличко ҳақидаги мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Украиналик "гигант" - Владимир Кличко ҳақида

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика