UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  7 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  7 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

ПФЛ эртанги финал нима учун текин эканига изоҳ берди Янгиликлар

ПФЛ эртанги финал нима учун текин эканига изоҳ берди

Эртага Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкентнинг “Пахтакор” ва Олмалиқнинг АГМК жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Фарғонадаги финал ўйинига кириш бепул деб эълон қилинди. ПФЛ нима учун чипталар бепул эканилигига тушунтириш берди.

"Финал олдидан мухлислар учун таниқли хонандалар иштирокида концерт дастурлари ўтказилади. Улар иштирокидаги куй-қўшиқлар “Истиқлол” стадионига ташриф буюрадиган мухлисларнинг кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Финал ўйини давомида мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида, “Истиқлол” стадионида турли егулик ва ичимликлар савдоси ташкил этилади.  Футбол мухлислари ҳақиқий футбол байрамидан баҳра олишлари учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу финал учрашувининг барча харажатлари ПФЛ ҳамда ПФЛнинг ҳомий ва ҳамкорлари томонидан қопланмоқда.  Шу сабабли ҳам финал учрашуви чипталари мухлислар учун бепул қилиб белгиланди. Бундан кўзланган асосий мақсад стадионга кўпроқ мухлисларнинг ташриф буюришини, байрамдан барча бирдек баҳраманд бўлишини таъминлашдан иборат", - деб ёзилади ПФЛ расмий сайтида.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика