UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  10 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  68 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  120 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1037 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида Янгиликлар

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида

"Қўқон-1912"нинг янги ўйинчиси Иван Йосович билан суҳбатлашдик.

- Бизнинг чемпионатда кўплаб серб футболчилари тўп тепишган. Сиз бу ҳақда билармидингиз?

- Бу ерда тўп тепган кўп футболчиларни биламан. Серблардан ҳозир Суперлигада ўйнаётган барчасини биламан, Раевац ва Жокичлар эса менинг дўстларимдир. Бундан ташқари, бу ерда менинг "Сурхон"да ўйнаётган дўстим Ҳусниддин Ғофуров ҳам бор. Биз 3 йил олдин Сербияда бирга ўйнаганмиз. У Ўзбекистонда менга кўп ёрдам беради.


- "Қўқон-1912"га ўтишингиз қандай кечди?

- Мураббий менинг ўйинларимни кузатган экан ва шу сабабдан мени жамоасига таклиф қилди.


- "Қўқон-1912"га келдингиз. Умуман клуб ва Ўзбекистон ҳақидаги дастлабки таассуротларингиз қандай кечди?

- Илк кунларданоқ одамларингизнинг меҳмондўстлиги мени ҳайратга солди. Мамлакат жуда гўзал ва айтишим мумкинки, бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман.



- Янги жамоангиздаги илк ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Таассуротлар жуда зўр ва чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиз жуда муҳим. Мен стадиондаги муҳитдан таъсирландим, мухлислар "Қўқон-1912"ни севишади ва бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Шу билан бирга биз ҳам майдондаги ҳаракатларимиз орқали буни қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Шахсан мен Қўқонга келган кунимдан бошлаб жамоага мослашиб кетишга ҳаракат қиляпман ва шуни айтишим керакки, жамоадаги дўстларим ажойиб ва мени жуда яхши қабул қилишди.


- Мураббийлар, жамоадошлар ва мослашиш жараёни қийин бўлмаяпдими?

- Мослашиш вақтни талаб қилади. Ҳамма нарса янги, аммо айтмоқчи эдимки, бу ер зўр ва мен ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа зўр иш олиб бормоқда ва буни жадвалда ҳам кўриш мумкин.


- Ҳозир коронавирус туфайли футбол тўхтаб қолган. Ҳозирги пайтда нималар билан машғулсиз?

- Тўғрисини айтганда бу қийин, машғулотлар ва чемпионат тўхтатилган, ҳамма нарса ёпиқ. Оилам билан бўла олмаяпман ва бу жуда оғир. Қўқонда мен Раевац ва Бамба билан меҳмонхонадаман ва бўш вақтларимизни якка тартибдаги машғулотларга қаратганмиз. Процедурани ҳурмат қиламан ва ишонаманки, бу ўтиб кетади ва биз ўйинларни давом эттирамиз.


- Сиз учун Сербия тарихидаги энг кучли 3 футболчи кимлар?

- Неманья Видич, Бранислав Иванович ва Неманья Матич.



- Энг севимли жамоангиз ва ўйинчингиз?

- Севимли жамоам йўқ. Аммо, энг яхши кўрган ўйинчим бу Неманья Видич. У ўз вақтида дунёнинг энг кучли ҳимоячиси бўлган деб ўйлайман.


- Сиз билан ўйнаган ёки сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким?

- Тони Кроос.


- Иван Йосовичнинг футболчилик фаолиятидаги энг эсда қоларли ўйин қайси?

- Москванинг ЦСКА жамоасига қарши ўйин.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика