UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ  0 02:05Роналдунинг голи Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди  47 01:15"Милан" Рейндерс трансферидан кутилган маблағни ишлаб ололмайди  0 00:50Невилл МЮга қандай футболчилар кераклигини айтди  1 00:17"ESPN" айни пайтдаги энг кучли марказий ҳужумчилар рейтингини тузди  3 23:36Ўзбекистон олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  82 23:10"Ал Ҳилол" Инзагига қанча бонус тўлаши маълум бўлди  0 22:50Месси Чилига қарши ўйинда асосий таркибда ўйнайдими? Скалони жавоб берди  6 22:27Конате: "Мбаппе ақлбовар қилмас мавсумни ўтказди"  21 21:58"Ман Сити" Шеркига альтернатив топиб қўйди  0 21:41Ўзбекистон терма жамоасининг қувноқ кайфиятда ўтган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 21:15Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши баҳс олиб боради. Французлар таркибини ўрганамиз  13 20:53"36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз улар учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз". Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокидаги матбуот анжумани  34 20:34ЎзПФЛ "Бухоро" - "Андижон" ва "Хоразм" - "Динамо" учрашувлари қаерда бўлишини маълум қилди  3 20:05Сунъий интеллект: "Ўзбекистон эртага мундиал йўлланмасини қўлга киритади, Сергеев ва Файзуллаев гол уради"  24

Футзал: Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

Футзал: Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2 сентябрь куни футзал бўйича Осиё чемпионати-2016 саралаш босқичига қуръа ташланди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг финал босқичи 2016 йилнинг 9 — 21 февраль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръа натижалари қуйидагича бўлди.

Ғарбий Осиё минтақаси (иккита гуруҳга ажратилди, ҳар бир гуруҳдан иккита жамоа финал босқичига чиқади)

"А" гуруҳи: Ливан, Саудия Арабистони, Бахрайн, Иордания
"B" гуруҳи: Ироқ, Қатар, БАА

Ушбу минтақа жамоалари ўртасидаги ўйинлар 1—3 октябр кунлари Малайзияда ўтказилади.

Марказий Осий минтақаси (иккита жамоа финал босқичига чиқади)

Бу минтақадан саралаш босқичида иштирок этадиган жамоалар сони 4та бўлгани сабаб улар учун қуръа ўтказилмади.

"А" гуруҳи: Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон

Бу минтақа жамоалари ўйинлари 14—16 ноябрь кунлари Тожикистонда бўлиб ўтади.

Шарқий Осиё минтақаси (иккита жамоа финал босқичига чиқади)

Ушбу минтақадан саралашда иштирок этадиган жамоалар сони 5та бўлгани учун гуруҳ қуръасиз аниқланди.

"А" гуруҳи: Мўғилистон, Хитой Тайпей, (Хитой), Жанубий Корея, Гонгконг.

Бу минтақа жамоалари ўйинлари 14—16 ноябрь кунлари Мўғилистонда бўлиб ўтади.



Япония, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 2014 йили Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида энг яхши натижа кўрсатган жамоалар сифатида тўғридан тўғри финал босқичига йўлланма олди. Ўзбекистон навбатдаги Осиё чемпионати мезбони сифатида ҳам тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлгани учун аввалги чемпионатда тўртинчи яхши натижани қайд этган Қувайт терма жамоаси ҳам финал босқичига саралашсиз йўлланма олди.


Диққат танлов!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика