UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  0 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор"

Ўзбекистон МТЖ бугундан навбатдаги йиғинини бошлади.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори, ҳужумчи Элдор Шомуродов БААга қарши бўлажак учрашув олдидан фикр билдирди. 

"Ҳаммада кайфият аъло даражада. Босим йўқ. Бугун йиғилдик. Худо хоҳласа, Дубайга кетамиз ва тайёргарликни ўша ерда давом эттирамиз.

Ҳеч қандай хавотир йўқ. Биз нима қилишимиз кераклиги ва бизни қандай ўйин кутиб турганини биламиз. Бундай ўйиндан олдин ортиқча мотивация ҳам шарт эмас деб ўйлайман. Ҳамма футболчилар тайёр ва бизга қандайдир омиллар халақит қилади деб ўйламайман. 

Ўзимни яхши ҳис этяпман. Баҳсга 100 фоиз тайёрман, Худо хоҳласа. Тайёргарлик учун ҳали яна 1 ҳафта вақтимиз бор. Албатта, осон бўлмайди. Биринчи навбатда, иссиқ ҳавога мослашимиз керак. ЖЧ орзуси нафақат менда, балки термадаги ҳар бир футболчида бор. Бутун Ўзбекистон биздан нимани кутаётганини тушуниб турибмиз. Бу сафар хато қилишга ҳаққимиз йўқ деган фикрдаман", – деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон беллашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланади.  

26 май куни Тимур Кападзе терма жамоа йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
28 май 19:50:48
Oybek Haydarov
Хар качонгидан кура ажойиб таркиб йигилди манимча асосийси чарчаб колмаслик шунга яраша кучни сарфласа булди
+1   
28 май 19:49:03
Жалоладдин Мухаммадович✈
Элдор энг зўр формада хозир Masha Allah
   
28 май 22:54:28
Умиджон
Умиджон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
АЛЛОХ мададкор булсин узбегим углонлари амин ????????
Узр сурок белгиси босилиб кетипти
   
28 май 22:51:54
Умиджон
АЛЛОХ мададкор булсин узбегим углонлари амин ????????
   
28 май 22:08:34
Bahrom Abdurahmonov
Gvardiolaga aynan Eldor Shomurodovga o'xshash o'yinchilar mos keladi.
   
28 май 21:01:05
Umurzakov_
Turmakka gap yo'q. Endi yengil dubl qibersa BAAga hammasi alo darajada bajariladi
   
28 май 20:28:52
Haqqul
Элдорга ўхшаши йўқ
   
28 май 19:52:00
Oybek Haydarov
Shamsiddin Usmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Toʻyga aytmaptimi futbolchilarni?
Нахорга утишипти Темур тохирович ни курдим ва Яна Бир иктасини
   
28 май 19:46:16
NEWS 24
O'zi xam italyanlarga o'xshab qolibdi ortiqcha bosimsiz o'ynanglar
   
28 май 19:32:51
Shamsiddin Usmonov
Toʻyga aytmaptimi futbolchilarni?
   
28 май 19:19:36
YAZMARKAZ
Бу орзу барча Ўзбекистон халқида бор Элдоржон...
   
28 май 19:17:32
Адхамжон Низамов
Респект.Албатта ЖЧ йулланмани кулга киритиб,халкимизнинг азалий орзусини руёбга чикарасизлар.Узларингни хам орзуларинг амалга ошади.Сизлар энг кучли жамоасизлар.Олга,Узбекистон.Олга ,"Ок бурилар"
   
28 май 19:16:40
Ихтиёр
Элдор шомуродов биринчи кушли бешликда уйнади худо хохласа жахон чемпионатдаям биринчи сардорлик богини остида тушади
championat.asia
Яндекс.Метрика