Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"

Mirjalol Normatov
27 июн 2025
Суперлиганинг 14-тури доирасида "Насаф" майдонидаги дурангдан сўнг "Пахтакор" футболчиси Брайан Риаскос фикрларини билдирди.

- Нима деб ўйлайсиз, захирадан тушган футболчилар ўйинни ўзгартириб юбордими?

- Илк навбатда, мураббийни табриклайман, у жуда тўғри ўзгаришлар қилди. Биз сўнгги дақиқагача натижага ўйнашимиз керак эди. Бу ўйин қийин ўтишини билардик, шу сабабли иккинчи бўлимда гол уриш иштиёқида майдонга тушдик ва бунга эришдик.

- "Пахтакор"нинг сўнгги дақиқаларда урган голлари режа асосида бўлдими ёки тасодифан урилдими?

- Тасодиф эмас. Бизда голларга хоҳиш жуда катта эди, шу сабабли иккита гол ура олдик. 

- "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги фарқ 9 очкони ташкил қилмоқда. "Пахтакор" чемпионлик учун курашадими?

- Биз охиригача курашамиз. Чунки барча жамоалар биринчи ўринда бўлишни истайди. Барчанинг курашишга хоҳиши кучли, бироқ биз биринчи ўринда бўлишни истаймиз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia