UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  4 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  2 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади? Янгиликлар

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?

Шу йилнинг 14 март куни ФИФА расмий маълумот берди.

Ушбу маълумотга кўра, U-17 Жаҳон чемпионати бундан буён ҳар икки йилда бир марта эмас, балки ҳар йил ўтказиб келинади ва 2025-2029 йиллар оралиғида мусобақага фақат Қатар мезбонлик қилади.

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиб, ўз олдига қўйилган вазифани уддалади ва Осиё чемпионати иштирокчисига айланди.

U-17 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади. Бу мусобақага ўсмирларимизни Ислом Исмоилов тайёрлайди. Мусобақага ҳали қуръа ташлангани йўқ, бизга маълум бўлишича, декабрь ойида қуръа ташланади. Шуниси аниқки, қуръа жараёнида Ўзбекистон 1-саватчадан жой олади.

1-саватча: Саудия Арабистони (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон.
2-саватча: Эрон, Яман, Австралия, Таиланд.
3-саватча: Афғонистон, Тожикистон, Хитой, Вьетнам.
4-саватча: Индонезия, Уммон, БАА, КХДР.

Яна ФИФАнинг хабарига қайтамиз. 2025 йилдан бошлаб U-17 Жаҳон чемпионатида умумий ҳисобда 48 та жамоа қатнашади. Қатар мезбонлигини ҳисобга олсак, U-17 Осиё чемпионати кичик мундиалга борадиган яна 8 жамоани аниқлаб беради.

Биламизки, аввалги U-17 Жаҳон чемпионатларида Осиёдан тўртта жамоа қатнашиб келарди, энди бўлса иштирокчилар сони ошди. Қатар - мезбон, шу билан бирга бу жамоа U-17 Осиё чемпионатида қатнашмайди. Фақат битта саволга жавоб топиш қоляпти: ФИФА қайси тартибга кўра Осиёдан 8 та жамоани аниқлаб олади?

U-17 Осиё чемпионати регламентида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган. Эҳтимол декабрь ойидаги қуръа маросимида ОФК маълумот берар. Агар жамоалар 4 тадан тўрт гуруҳга бўлинишини ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқишини ҳисобга олсак, балки кейинги босқичга чиқадиган 8 жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлар.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика