UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   5 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  11 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  12 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2

Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими? Янгиликлар

Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими?

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ЦСКА жамоасининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев трансферига қизиқиб қолган.

Бу ҳақида рус ОАВлари хабар бермоқда.

Файзуллаев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва ЦСКА сафидаги ҳаракатлари, Қатарда ўтаётган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги ишончли ўйинлари билан "Бавария" скаутлари эътиборига тушган. Шу ўринда таъкидлаш лозим, ҳали 21 ёшга тўлмаган иқтидорли футболчи ўз мамлакати миллий термаси сафида халқаро аренада ҳам ишончли ўйин кўрсатса, унга кўплаб клублар томонидан қизиқиш бўлиши турган гап. Унинг ажойиб техникаси, майдонни кўра билиш қобилияти ва узатмалари жаҳон футболи гранди бўлган "Бавария" скаутларининг ҳам эътиборини тортгани табиий ҳол. 

Ушбу мавсум Аббосбек ЦСКАнинг нафақат асосий таркиб вакилига, балки жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб олди. Москва клуби таркибидаги 18 ўйинда ҳамюртимиз 2 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.

"Transfermarkt" портали Файзуллаевнинг трансфер нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика