UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  33 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   6 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  88 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  55 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Зарангар" Нигерия ёшлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этмоқчи Янгиликлар

"Зарангар" Нигерия ёшлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этмоқчи

2011 йилда ташкил топган Бухоро вилоятининг "Зарангар" жамоаси жорий мавсумдан ПРО-Лига "Б" гуруҳида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Клуб уй учрашувларини Ғиждувон туманидаги "Зарангар” ўйингоҳида ўтказади. Клуб 2018 йилги футбол бўйича  Бухоро вилояти биринчилигида 1-ўринни эгаллади ва вилоятнинг Суперкубок баҳсида ғалаба қозонди. Ҳозирги кунда "Зарангар" жамоаси ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа  аъзолари мураббийлар Комил Самиев ва Абдурасул Рашидов, ҳамда жамоа раҳбари Фурқат Тоировлар бошчилигида кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдалар.

Жамоа олдига жорий мавсумда ПРО-Лига "Б" гуруҳида муносиб иштирок этиш ва мавсум якунида ПРО-Лига "А" ўйинларига йулланма олиш каби вазифалар қўйилган.

Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, "Зарангар" айни дамда юртимизда меҳмон бўлиб турган Нигерия (U-23) жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур учрашув 2019-йил 30 март куни соат 16:00 да Ғиждувон туманидаги "Зарангари" ўйингоҳида бошланиши режалаштирилмоқда.

Акбар Мирзаев тайёрлади.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика