UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" билан ўйинда кўпроқ ҳужум қила оламиз деб кутгандим" Янгиликлар

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" билан ўйинда кўпроқ ҳужум қила оламиз деб кутгандим"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Хорхе Фоссати матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс жуда қийин ўтиши ҳақида кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳам айтгандим. "Пахтакор" учун мавсум энди бошланмоқда, улар адашмасам 4та расмий ўйин ўтказишди. Биз эса охирги бир ой ичида 8та учраувда иштирок этдик. Ўйинга тайёргарлик кўриш ва тактика танлашда футболчиларимнинг жисмоний ҳолатини ҳам ҳисобга олишим керак эди. Хатто машғулотларда қийинчиликка дуч келдим.

Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида яхши ўйнадик. Тўпга эгалик қилишда яхши таассурот қолдиришди. 20-25-дақиқасида аста-секин рақиб ташаббусга эга бўлди. Бунинг устида ишлашимиз керак.

Тўғриси биз кўпроқ ҳужум қила оламиз деб ўйлагандим. Аммо "Пахтакор" бунга етарлича қаршилик кўрсатди. Бугунги ўйинда "Пахтакор" ғолиб чиқишга ҳақли эди. Ҳакамлик ҳақида нимадир деган бўлардим, аммо бу менинг ваколатимга кирмайди.

"Пахтакор" ҳақида умумий фикр билдираман. Рақиб ташкилий жиҳатдан яхши шаклланиб бораётган жамоага айланиб бормоқда. Бугунги ўйинга тайёрланиш жараёнида "шерлар"нинг "Эйр Форс", "Ал Наср" ва "Персеполис" билан ўйинларини кўриб чиқдим. Шунга амин бўлдимки деярли барча зоналарда тартибли ўйин кўрсатмоқда. Мен ҳам аста-секин ўз жамоамда шуни тадбиқ этишга уринаман", - дейди Хорхе Фоссати.


Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика