UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  8 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  6 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ВИДЕО АНОНС. Эртага Тошкент дербиси. Чемпионлик баҳсига марҳамат! Янгиликлар

ВИДЕО АНОНС. Эртага Тошкент дербиси. Чемпионлик баҳсига марҳамат!

Эртага, 20 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигаси 26-тури доирасида "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур ўйин чемпионлик сари шиддатли кураш олиб бораётган икки жамоа ўртасидаги кескин тўқнашувга айланади. Сўнгги тўрт мавсумда ҳар икки клуб икки мартадан чемпионликни қўлга киритишди. Шу сабабли бу сафарги уч очконинг қадри янада баландроқ десак муболаға бўлмайди. "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда турнир жадвалида пешқадамликка эга чиқади.

Чемпионатлар доирасида клублар 28 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 17 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 7 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 59 гол уриб, дарвозасидан 24 тўп олиб чиққан. Айни пайтда жамоаларни уч очколик фарқ ажратиб турибди. Жорий мавсум чемпионат доирасида ҳар икки беллашувда дуранг натижа қайд этилган.

Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 9 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган.

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув 20 октябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.



TAS-IX

 


TAS-IX Эмас



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика