UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  2 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  2 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  0 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  0 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   4 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  9 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  8 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   6

Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади Янгиликлар

Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади

ЎзПФЛ Суперлига жамоаларининг янги мавсум учун қайдномасини навбати билан эълон қилиб бормоқда.

Жамоалар таркибига назар ташлар эканмиз, бир қатор тажрибали номдор футболчилар йўқлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан, ўтган мавсумда "Бухоро" билан Суперлигага йўлланма олган Жасур Ҳасанов бу йил Суперлиганинг ҳеч бир жамоасининг қайдномасидан ўрин олгани йўқ. Маълумот учун, бу йио 42 ёшга тўладиган Ҳасанов фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор", "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф", ОКМК, "Бухоро" жамоаларида тўп тепган. 

2024 йилда "темирйўлчилар" дарвозасини қўриқлаган Суҳроб Султонов ҳам бу мавсумда Суперлига жамоалари йиғинларида кўриниш бермади. Суҳроб Султонов Суперлигада "Металлург", ОКМК, "Бунёдкор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

"Қизилқум"нинг содиқ футболчилари Файзулла Қамбаров ва Азизбек Усмонов ҳам мавсумни элитада бошламайдиган бўлди. Ушбу икки футболчи 2013 йилдан буён навоийликлар либосида ҳаракат қилиб келаётган эди. Усмонов 2018 йил маълум вақт "Сурхон"да тўп тепган ва яна "Қизилқум"га қайтган. 

Тажрибали марказий ҳимоячи Артём Филипосян ўтган мавсумни Ҳасанов каби Бухорода ўтказди ва жамоа билан Суперлига чиптасини қўлга киритди. Аммо футболчи бирон жамоа билан шартнома имзоламади. 

Сўнгги икки мавсумда катта футболдан узоқда юрган Шерзод Аъзамов катта эҳтимол билан бутсаларини михга илган бўлиши мумкин. Футболчи Суперлигада охирги маротаба 2022 йил октябрь ойида "Пахтакор" таркибида "Насаф"га қарши майдонга тушган эди. Шундан буён уни яшил майдонда кўрганимиз йўқ.

Дарвозабон Александр Лобанов 2024 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор" сафини тарк этган эди. Киперни эса 2025 йил Суперлиганинг дастлабки даврасида кўрмаймиз. У ҳеч бир жамоа сафига қўшилгани йўқ. 

"Металлург", "Бунёдкор", ОКМК жамоаларидаги фаолияти билан танилган Муроджон Тошматов ва Мирғиёс Сулаймонов Суперлига жамоалари билан шартнома имзоламади. Сулаймонов 2024 йилнинг биринчи даврасини Бекободда, Тошматов эса Олмалиқда ўтказганди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
04 мар 16:10:16
Sanjar Tojiboyev
Жамолиддин Эргашев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олим Навкаров кайси клубга утган уни европадан кайтариш керак узимда пахтакор ëки бошка жамоаларга сув ва хаводек зарур
Детскийлашманг
   
04 мар 18:46:45
Abdusalom Mirzayev
Жасур яна бир икки йил ўйнаб берса бўларди, заҳирадан тушиб бўлса ҳам. Келинглар ҳамма биргаликда Жасур Ҳасановни қайтишга ундаймиз.
   
04 мар 18:03:10
Привет
Лобанов катта эхтимол билан Локомотивга утади иккинчи даврадан булса хам, чунки Локомотив уни хизматларига жуууууууууууууууууууууууууда мухтож !!!
   
04 мар 16:33:13
Oybek Haydarov
Жаска Хасанов молодчина Энг зур футболчилардан Бири Майли бирор Бир еш командами бериш керак энди
   
04 мар 16:29:01
Салох,иддин Мадияров
Олга
   
04 мар 15:03:31
Жамолиддин Эргашев
Олим Навкаров кайси клубга утган уни европадан кайтариш керак узимда пахтакор ëки бошка жамоаларга сув ва хаводек зарур
championat.asia
Яндекс.Метрика