UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   2 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  13 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  22 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади" Янгиликлар

Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"

Суперлиганинг 14-тури доирасида "Пахтакор"га қарши баҳсдан кейин "Насаф" футболчиси Шароф Муҳиддинов фикрларини билдирди.

- Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади. Охиригача кучни бериш керак эди. Ҳимояда пала-партишлик рўй берди. Бундан ҳулоса чиқарамиз деган умиддаман.

- Захирага олинганингиздан кейин жахлингиз чиққандек кўринди. Бунга сабаб нимада?

- "Пахтакор" яхши жамоа, футболчиларида тажриба жуда катта. Бундай ўйинларда ҳар бир футболчи ўйнагиси келади. Кўпроқ ўйнашни истагандим.

- Сизнинг ижроингизда узоқ масофадан голлар кўрмай қўйдик. 

- Ҳозиргача 14та ўйин ўтказган бўлсак, буларнинг барчасида чап қанот ҳимоясида ўйнадим. Ҳали ўз позициямда ўйнамадим. Агарда ўз жойимда ўйнасам, шундай голлар бўлиб қолар. 

- "Насаф" учун энг қийин рақиб қайси жамоа?

- Ҳар бир ўйин қийин бўлмоқда. Бизнинг майдонимизда бўладиган ўйинларда рақиблар ҳимояда ўйнайди. "Пахтакор" ҳам бугунги ўйинга ўзига яраша тайёргарлик кўрган. Ўтган ҳамма ўйиннинг ўзига яраша қийинчилиги бўлди деб ўйлайман.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
28 июн 01:03:55
muzaffarov1970@gmail.com
Узи мана шу узгаришлар Насафга кимматга тушди . Хар доим охирига бориб уйинни ракибига топшириб куйиш Насафга урфга айланиб бораяпти. Мухлисларни хам кунглиларини охирида ранжитишди. Шунча мухлис охирида Насафни килган ишларига ранжиган кайфиятда жавоб кайтаришди. Олдинда Яна бир кучли ракиб Динамо турибти. У ерда бунчалик мухлис булмайди.
+1   
28 июн 00:34:35
Шухрат Эргашев
Голдан Сунг уйинни ташлаб юбориш касали дан воз кечинглар. Бу касал кучли жамоаларга карши панд бераяпди. Динамо Билан осон булмайди.
   
28 июн 16:20:47
Азимжон Кенжаев
Хурматлий вилоят хокимимиз Муроджон Азимов мураббий ва футболчилар билан куришиб гаплашиб олсалар яхши буларди
   
28 июн 14:14:53
Азимжон Кенжаев
Тренерди алмаштириш керай
   
28 июн 11:47:37
Адхамжон Низамов
Наафни уйинлари МТЖ мизни олдинги уйинларини эслатяпти.
   
28 июн 09:49:51
Faxriddin Raxmonov
Хафа бўлмангизлар, ҳаммаси режа буйича кетмоқда, Диномони ютади насиб бўлса. Олға Насаф
   
28 июн 00:51:42
Karshi Nasaf Shokir aka
Шухрат Эргашев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Голдан Сунг уйинни ташлаб юбориш касали дан воз кечинглар. Бу касал кучли жамоаларга карши панд бераяпди. Динамо Билан осон булмайди.
Воз кечолмаяптида хар сафар ютиб турамизда охирида йеб дуранг уйнаб утирамиз
championat.asia
Яндекс.Метрика