UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  1 21:10Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  38 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  161 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  9 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  23

Шаҳобиддин Тешабоев 60 ёшда Янгиликлар

Шаҳобиддин Тешабоев 60 ёшда

60 ёш – бу ҳар бир инсон орзу қиладиган, ортда қолган ҳаётига назар соладиган, нурли келажак даврини янада файзли қиладиган ёшдир.

Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ҳамда вилоят футбол жамоатчилиги вилоят футбол Ассоциацияси мутахассиси Шаҳобиддин Тешабоевни таваллуд кунининг 60 йиллиги муносабати билан табриклайди.

Шаҳобиддин ака Тешабоев ўзининг 40 йилдан ортиқ меҳнат фаолияти давомида оддий ишчи вазифасидан то вилоят болалар футболига масъул мутахассис лавозимларида ишлади. Ҳозирги кунда ҳам у ўзининг бой тажрибаси ва малакасини ёш мутахассисларга ўргатиб келмоқда.

Айниқса, вилоят футбол Ассоциациясида ҳамда футбол мактаб интернатидаги 12 йиллик фаолияти давомида у ушбу соҳанинг ривожида бевосита фаол иштирок этди. Биргина унинг саъй-ҳаракатлари сабабли вилоятдаги мунтазам равишда футбол билан шуғулланувчи болалар сони ўтган ўн йилликда сезиларли равишда ошгани фикримизнинг яққол исботидир.

Бу ва бошқа самарали меҳнатлари бугун бутун бир Фарғона вилояти спорт жамоатчилигининг эътирофида, эъзозидадир.

Яна бир бор вилоятимиз спортчилари ва шогирдлари ҳамда касбдошлари номидан Шаҳобиддин акани муборак 60 ёши билан табриклаймиз.

Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси жамоаси


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика