Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр
02 авг 12:14
Янгиликлар


Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр
Жейдон Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр.
"Манчестер Юнайтед" вингери аллақачон Дортмунд клуби раҳбариятига "қора-сариқ" футболкани қайта кийиш учун пулдан воз кечишга розилигини билдирган.
25 ёшли инглиз МЮда солиқларга қадар йилига 16 млн евро атрофида маош олади. "Боруссия"да эса маош икки баробар кам.
Санчо ўтган мавсум "Челси"да ижара асосида ўйнаган ва барча мусобақаларда 42 ўйинда 5+10 натижа қайд этганди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар