UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  13 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  6 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  13 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  6 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  1 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6

Роберто Карлос Тошкентда болажонлар учун мастер-класс намойиш қилди Янгиликлар

Роберто Карлос Тошкентда болажонлар учун мастер-класс намойиш қилди

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

"Реал" клубининг собиқ аъзоси дастлаб ЎФА раҳбарияти билан учрашди. Унга миллий чопонимиз ва дўппимиз совға қилинди.
 
Шундан сўнг, бразилиялик жаҳон чемпиони  ёш футболчилар учун ЎФА майдонида ташкил этилган мастер-классда иштирок этди. У турли футбол мактабларидан келган болажонлар учун маҳорат дарсларини намойиш қилди. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Унда Азамат Абдураимов, Виктор Карпенко, Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Баҳодир Аҳмедов, Александр Хвостунов, Алексей Рощин каби футболчилардан ташкил топган "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасининг фахрийлари иштирок этишди. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп сурди. Учрашув Ўзбекистон терма жамоаси фахрийларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Карлос голлардан бирига муаллифлик қилганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.
 
Шундан кейин Роберто Карлос Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган болажонлар ва бошқа футбол мактаблари тарбияланувчиларига турли совғалар тақдим қилди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика