UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Расман: Луис Суарес Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнамайди Янгиликлар

Расман: Луис Суарес Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнамайди

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жароҳат туфайли 10-15 кун майдонга туша олмайди.

Бу ҳақида Каталония клуби расмий сайти хабар берди.

Форвард "Бетис"га қарши бўлиб ўтган Испания чемпионати 28-тур ўйинининг 90-дақиқасида жароҳат туфайли майдонни тарк этган эди. Луис чап оёғини қайириб олди ва йиқилиб тушди.

Шундай қилиб Суарес Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши бўладиган учрашувида иштирок этмайди ва Каталония клуби тиббий штаби назоратида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида "China Cup-2019" турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Хитой, Уругвай ва Таиланд терма жамоалари иштирок этишади. Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказади. Хитой эса 21 март куни Таиланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика