UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Пахтакор" шов-шувли трансферларга қўл урди Янгиликлар

"Пахтакор" шов-шувли трансферларга қўл урди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоаси трансфер бозоридаги "қайноқ" харидларни амалга оширди.

Бунга қадар жамоа ўз таркибига ҳимоячи Акром Комилов, ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаевни қўшиб олганди. Шунингдек, клуб "Насаф" билан шартномаси тугаган кипер Санжар Қувватов билан ҳам оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛга тараддуд кўраётган "Пахтакор" клуби Ўзбекистон терма жамоасининг бир йўла икки нафар аъзоси саналган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга эришди.

Дастлабки харид тўғридан-тўғри рақиби ва рақобатдоши саналган "Локомотив" тўпурари Марат Бикмаев бўлди. "Темирйўлчилар" билан шартномаси тугаган ҳужумчига "шерлар" қизиқарли таклиф билан чиқишди ва ҳужумчини кўндира олишди. Бикмаев олдида Малайзиядан катта маошли таклиф бўлишига қарамасдан "Пахтакор" собиқ футболчиси ортга қайтаришга эришди.


Иккинчи трансфер биринчисиданда шов-шувлироқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси вингери ва "Анжи" футболчиси саналган Достон Ҳамдамов ҳам "Пахтакор" билан келишувга эришди. Янги мавсумдан эътиборан Осиё Кубогида порлаган футболчи фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради.

Шунингдек, клуб шартномаси якунига етган икки нафар аъзоси Жалолиддин Машарипов ва Егор Кримец билан ҳам янги битим имзолади.

Рейтинг: -133   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика