Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди
06 мар 15:34
Янгиликлар


Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди
Лига 1 24-тури доирасидаги "Брест"га қарши ўйиндаги ҳаракатлари туфайли "Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека 2025 йил 30 ноябрь санасигача дисквалифиция қилинди.
Ўйиннинг охирги дақиқаларида ҳакам Бенуа Мильо мезбонлар дарвозаси томон эҳтимолий пенальти белгилаш учун "VAR"да такрорий лавҳани кўришга йўл олди. Бу ҳолат португалиялик мураббийга ёқмади ва Паулу ҳакамга нималардир деб бақира бошлади. Рефери мутахассисга қизил карточка кўрсатиш учун унинг олдига келганида ҳам Фонсека тинчлангани йўқ. Натижада, мураббий ва ҳакам тўқнашиб кетиши (бошлари урилишига) сал қолди. Кейинроқ Фонсека ҳаракатлари учун узр сўради.
Бироқ Паулу 9 ойга дисквалификация қилинди. Мураббий 15 сентябрга қадар жамоанинг кийиниш хонасига ҳам киритилмайди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар