UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  3 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  23 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида "China Cup-2019" турнири бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада мезбон - хитойликлардан ташқари Ўзбекистон, Уругвай ва Таиланд терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Миллий жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ушбу турнирга йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.


Дарвозабонлар: Акбар Тўраев (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив").

Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Достонбек Турсунов ("Ренофа Ямагучи"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Олег Зотеев ("Локомотив"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Акмал Шораҳмедов (АГМК), Даврон Ҳошимов ("Локомотив").

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ"), Отабек Шукуров ("Шаржа"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Жавоҳир Сидиқов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Сеул").

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Пахтакор"), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Элдор Шомуродов ("Ростов").

Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказади. Хитой эса 21 март куни Таиланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.

Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика