UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  0 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  1 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  8 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2

Осиё Кубоги превьюси. 1/8 финал. Иордания - Вьетнам Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. 1/8 финал. Иордания - Вьетнам

Эртага Осиё Кубогида 1/8 финал ўйинларига старт берилади.

Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида Иордания ва Вьетнам ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Ҳар икки жамоа Осиё Кубоги-2019 саралаш баҳсларида ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда томонлар 1:1 ва 0:0 ҳисобларини қайд этишган. Лекин унда Иордания терма жамоасининг бош мураббийи Витал Боркельманс эмасди. Бельгиялик мураббий жамоани кейинроқ Жамол Аҳмад Абу Абеддан қабул қилиб олди.

Гуруҳ босқичидаги иштирок: Иордания 

Гуруҳ ўйинларини "B" гуруҳида ўтказган Иордания қуръа ташлаш жараёнида 4-саватчадан жой олганди. Шунга қарамай, бу жамоа қаҳрамонлик кўрсатган ҳолда 7 очко тўплаб биринчи ўрин билан чиқишни уддалади. Иордания терма жамоаси илк турда амалдаги Осиё Кубоги соҳиби Австралияни мағлуб этиб ўзига хос сенсация юзага келтирди. 

Кейинчалик бу жамоа Сурияни ҳам мағлуб этди ва охирги турда Фаластин билан дуранг ўйнади. Иорданияликлар гуруҳ босқичида учта тўп киритиб ўз дарвозаларидан бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади. Бунда эса дарвозабон Амир Шафининг хизматлари жуда юқори. 

Иордания сафида гол урган футболчилар: Анас Бани Ясин, Тариқ Хаттаб, Муса Сулеймон.


Гуруҳ босқичидаги иштирок: Вьетнам 

Вьетнам "D" гуруҳида Эрон, Ироқ ва Яманга қарши баҳс олиб борди. Жамоа атиги 3 очко тўплаган бўлса-да, энг яхши натижа қайд этган тўрт жамоадан бири сифатида кейинги босқичга йўл олди. 

Вьетнамликлар аввалига иккита ўйинни бой беришди. Жамоа Ироққа 2:3 ҳисобида, ундан кейин Эронга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Аммо охирги турда Яман устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Жамоанинг тўплар нисбати 4-5 кўриниш олди. 

Вьетнам сафида гол урган футболчилар: Нгуен Сонг Пхонг, Нгуен Куанг Хай, Куе Нгок Хай, Али Файез (Ироқ, автогол).


Ўйиндан олдинги фикрлар 

Витал Боркельманс (Иордания бош мураббийи): "Биз Вьетнамнинг кўп ўйинларини кўриб чиқдик. Уларнинг кучли томонларини ҳам, кучсиз томонларини ҳам биламиз. Мен шогирдларимга бу ҳақда айтдим. Биз рақибни яхши ўргандик ва ўйинчилар навбатдаги тўқнашувга тайёр. Мен футболчиларга қарата шундай дедим: Йигитлар, нимагаки эришмоқчи бўлсангиз бугун эришинг, эртага кеч бўлиши мумкин". 

Парк Ханг Сео (Вьетнам бш мураббийи): "Биз бу мусобақада Эрон, Ироқ каби кучли жамоалар билан ўйнаб кўрдик. Мана энди Иорданияга қарши баҳс олиб борамиз. Ўйин биз учун осон кечмайди, буни жуда яхши тушуниб турибмиз. Аммо учрашувга юз фоиз тайёрмиз. Агар эртага биринчи бўлиб тўп киритсак, ғалабага ишонсак бўлади".

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика