UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  0 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қозоғистон чемпионати совриндорини мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қозоғистон чемпионати совриндорини мағлуб этди

Теглар :  ДинамоАктобе
"Динамо" Туркия йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик ўйинида Қозоғистон чемпионатининг амалдаги бронза медали соҳиби "Актобе"га қарши майдонга тушди.

Вадим Абрамов шу куни иккита таркибни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Воҳиджон Оқбўтаев кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Кўп ўтмай, бош ҳакам Душан Мийични оддий қўполлик учун майдондан четлатди. 40-дақиқада эса ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади ва қозоқлар ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса таркиб деярли тўлиқ ўзгаргач, жамоа янада ҳужумкор ўйнади. Шу куни захирадан майдонга тушганига 5 дақиқа ҳам бўлмаган кўрикдаги легионер Франческо Иминовнинг узатмасини голга айлантириб, самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

80-дақиқада эса Санжар Шоаҳмедов қарши ҳужумда Фаррух Икромовни яккама-якка вазиятга олиб чиққач, у дарвозабонни доғда қолдириб, тўпни Анвар Ҳожимирзаевга етказди ва у ўйин тақдирига нуқта қўйди – 3:1.

Шу тариқа, Самарқанд жамоаси Қозоғистон клубини мағлуб этиб, Туркия йиғинида биринчи ғалабасига эришди.

Ўртоқлик ўйини. 15 феврал (пайшанба)

"Актобе" (Қозоғистон)  - "Динамо" (Ўзбекистон) - 1:3

Голлар: Уманиязов пеналтидан 40 – Воҳиджон Оқбўтаев 5,  Франческо 45, Анвар Ҳожимирзаев 80.

"Динамо" (1-бўлим): Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Анваржон Файзуллаев, Комил Шарофутдинов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Воҳиджон Оқбўтаев, Акбар Исматуллаев, Жавлон Маликов, Хислат Халилов, Эммануел Ягр, Кожо Жоэл.

"Динамо" (2-бўлим): Равшан Ягудин, Хуршид Убайдуллаев, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Салим Мустафоев (Улуғбек Абдуллаев, 70), Франческо (Дамир Темиров, 65), Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Ҳумоюнмирзо Иминов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл (Анвар Ҳожимирзаев, 50).

Четлатиш: Душан Мийич, 31.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика