UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  2 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24

ОФК 6 апрель куни сайлов ўтказади Янгиликлар

ОФК 6 апрель куни сайлов ўтказади

2019 йилнинг 6 апрель санасида ОФК президентлиги учун навбатдаги сайлов жараёни бўлиб ўтади.

ОФК Низомига кўра, янги тузиладиган Ижроқўм аъзолари ҳам тўрт йил муддатга сайланади ва бу 2019-2023 йилларни ўз ичига олади. Худди шу куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда ташкилотнинг 29-конгресси ҳам бўлиб ўтади.

6 апрель куни қуйидаги ўринлар учун сайлов ўтказилади:

- ОФК президентлиги ва ФИФА вице-президентлиги
- Беш нафар ОФК вице-президентлари
- Олти нафар ФИФА Кенгаши аъзоси ва улардан бири аёл киши бўлиши
- Умумий ҳисобда беш нафар аёл ОФК Ижроқўм аъзоси ва улардан бири ФИФА Кенгаши аъзоси бўлиши
- Тўққиз нафар ОФК Ижроқўм аъзолари

Сайланувчилар ўз номзодларини шу йилнинг 6 декабрь Малайзия вақти билан соат 24:00га қадар ОФК котибиятига тақдим этишлари шарт. 31 октябрь куни ўзгартириш киритилган Низомга кўра, ОФК президентлиги учун номзодлар ОФКга аъзо учта бошқа давлат федерациясининг қўллаб-қувватлаши туфайли ўз номзодини қўйишлари мумкин.

ОФК Ижроқўм аъзолигига даъвогарлар эса фақат ўзлари ишлаётган ташкилот номидан ўз номзодларини қўя оладилар. ОФКга аъзо ҳар бир ташкилот фақат бир кишининг номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга. Агар номзодлар сони икки ёки ундан кўп бўлса, бу ўринда номзодлар бекор қилинади. Яъни, ҳеч ким сайловда иштирок этмайди.

ОФК Сайлов комиссияси аъзолари уч нафар бўлиб (Рандалл Канлиффе (Гуам), Лим Киа Тонг (Сингапур) ва Эндрю Хантер (Гонконг), улар сайлов жараёнининг шаффоф ўтишини кузатиб боришади. Шунингдек, ташкилотчилик ҳам шу инсонлар зиммасида бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика