UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  12 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  6 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  13 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  1 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6

Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Динамо" 2:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Динамо" 2:1

«Динамо» жамоаси мавсумга тайёргарлик доирасидаги учинчи йиғинда Тошкентда «Бунёдкор» жамоасига қарши назорат баҳсини ўтказди.

Ушбу баҳсдан бир кун олдин асосий таркиб футболчилари “Металлург”га қарши майдонга тушганликлари боис, “Бунёдкор”га қарши ўйинда мураббийлар штаби асосан ёш футболчилар ва захирадаги ўйинчиларга имконият беришди.

Ўйин “Динамо” жамоасининг ҳужумлари остида бошланиб, 22-дақиқада Анвар Муродов голи билан Самарқанд жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди, 0:1.

Иккинчи бўлимда эса мезбонлар ҳужумкорликни ошириб, 50-дақиқада Ойбек Ҳамидовнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди, 1:1.

Ўйин якуни тобора икки томонда ҳам ғалабани илиб кетиш имконияти бўлди. Бундан Вадим Абрамов шогирдлари унумли фойдаланишди. 90+1-дақиқада Нозим Рустамовнинг голи назорат баҳсида “Бунёдкор”га ғалаба келтирди, 2:1.

«Динамо» жамоаси 31 январь куни Тошкентда яна бир назорат баҳсини ўтказишни режалаштирган.

Назорат учрашуви.
Тошкент, “Бунёдкор” академияси.
“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” – 2:1 (0:1)
Голлар: 
Ойбек Ҳамидов 50, Нозим Рустамов 90+1 - Анвар Муродов, 22.
“Динамо”: Шоҳруҳ Раимов, Комил Шарофутдинов, Обид Ҳакимов, Жасур Ҳамроев, Меҳрож Худойбердиев, Ҳумоюн Толибов, Жасур Ашуров, Муҳиддин Одилов, Суннатилла Абдуллажонов, Анвар Муродов, Далер Алмосжонов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика