UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  2 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  7 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  6 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  3 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0

“Насаф” - “Нефтчи. Превью Янгиликлар

“Насаф” - “Нефтчи. Превью

Теглар :  НасафНефтчи
“Насаф” жамоаси Суперлигасининг навбатдаги 29-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади.

Бу турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Қаршида меҳмон бўлади. Жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 45-учрашувини ўтказишади. Ўйин 4 ноябрь, якшанба куни  “Марказий” стадионида соат 18:00да бошланади.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 44 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 18тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 16 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган ўзаро 9 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида – 61-52.

Фарғонада шу йили бўлиб ўтган ўзаро сўнгги учрашувда "Насаф" 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган.



Қаршидаги ўзаро учрашувларга оид

Жамоалар Қаршида ўзаро 22 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 15 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 59та гол киритилган. Тўплар нисбати 40:19ни ташқил этмоқда. Устунлик жамоамиз томонида.

“Насаф” жамоаси ўз мухлислари олдида илк марта “Нефтчи” жамоаси устидан 2000 йили тарихий ғалабага эришган. “Нефтчи” жамоаси сўнгги бор Қаршида 2012 йили 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув
14.05.2018. “Насаф” – “Нефтчи” 2:0
06.05.2017. “Насаф” – “Нефтчи” 2:0
04.11.2016. “Насаф” – “Нефтчи” 3:1
12.10.2015. “Насаф” – “Нефтчи” 1:0
11.04.2014. “Насаф” – “Нефтчи” 2:1
05.10.2013. “Насаф” – “Нефтчи” 2:0
 
Барча футбол ишқбозларини ушбу учрашувга таклиф этиб қоламиз.


Насаф

Шароф Муҳитдинов - 9', Дилшод Саитов - 54'

Суперлига 7-12. 29-тур

04/11/2018, 18:00

0
:
2
Тугади

Нефтчи

45'
90'
9'  Шароф Муҳитдинов
54'  Дилшод Саитов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика