UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  2 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  5 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  8 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  3 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  17 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  17 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  8 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  23

Муҳсин Низомиддинов: "Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш ва инфраструктурани яхшилаш" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш ва инфраструктурани яхшилаш"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қўқон-1912 (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Авваламбор, мухлисларимизни янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Ўйинга келсак, ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамасдан, иккала жамоанинг яхши тайёргарлик кўргани билинди.

- Ўйиндан аввал "Қўқон-1912" фаворит ҳисобланганди, бироқ учрашув давомида бунга гувоҳ бўлмадик. Жамоа кўп хатога йўл қўйди...

- Юқорида таъкидлаганимдек, иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Беллашув давомида 5-6 та хавфли вазият ярата олдик. Деярли 80 дақиқа давомида йигитлар бир хил темпда тўп тепишди. Қолаверса, об-ҳаво ҳамда йўл чарчоғи ўз таъсирини ўтказди. 

- Футболчиларнинг рўза тутишига қандай қарайсиз?

- Бу футболчининг ўзига боғлиқ. Хорижда мусулмонлар оғиз очгач, кечқурун футбол ўйнашади. Уларда жисмоний ҳолат ва энергия юқори даражада. Мен йигитларга бу борада буйруқ бера олмайман. Агарда рўза тутиш футболчиларга қийинчилик туғдирса, уни ўйлаб кўрамиз. 

- "Қўқон-1912" раҳбарияти томонидан жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганми?

- Ёдингизда бўлса, жамоани биринчи давра сўнгида қабул қилиб олдим. Етакчилардан анча ортда эдик. Ўйинлар давомида тафовутни 1 очкогача қисқартирдик. Мақсадимиз — Суперлигага йўл олиш, шунингдек, инфраструктурани яхшилаш.

- "Машъал" майдони бугунги ёмғирли об-ҳавога тайёрмиди?

- Чемпионат бошида ҳамма майдон бир хил. Мавсум бошида майдонлар ёмон ҳолатда бўлмайди. 

- Ўтган мавсум сўнгги турида "Машъал"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этгансизлар. Бугун эса ҳисоб очилмади. Мавсум аввали бўлгани учун гол кўрмадикми бугун?

- Ҳа. Бу ҳолат Суперлига жамоаларида ҳам кузатилди. Дастлабки турлар оғир ўтади. Чунки футболчилардаги жисмоний ҳолат ва ўйин амалиёти етишмаслиги сезилади. Вақти келиб, бу ўрнига тушади.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика