UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  0 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  1 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  17 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  16 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  12 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  38 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9

Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйин тўхтатилиши шарт эди" Янгиликлар

Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйин тўхтатилиши шарт эди"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ U-23 термасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратишга эришди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Мураббий ўйинда мухлислар томонидан юзага келтирилган вазият борасида ўз норозилигини яшириб ўтирмади.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз...

- Аввало, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз бу ўйинда ҳеч нарса қила олганимиз йўқ. Қизил карточка ва пенальтини ВАР белгилади. Мен ёки ўйинчиларим эмас. Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйинчиларим чигилёзди машғулотларини ўтказа олишмади. Мураббийлар штаби захира ўриндиғидан бошқа жойга чиқа олмади. Сабаби, мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми? Кечирасиз-ку, ўйин тўхтатилиши керак эди. Мен ўйин ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман. Бу менинг Ироқ терма жамоасидаги сўнгги ўйиним эди. Менинг шартномам ўз якунига етди. Натижадан эмас, қандай мағлуб бўлганимиздан хафаман. Мухлислар бизга керагидан ортиқ босим қилишди. Бу адолатдан эмас. Биз ҳавфсиз ўйнашимиз керак эди. Жароҳатлардан қўрқишимиз эмас.

- Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони четлатилган ҳолатда ҳужумчининг провакацион ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Яна қайтараман. Бу мусобақада ВАР бор. Ҳакам ВАР остида ишлайди. Сиз нимадан норозисиз? Ҳакам тўғри қарор қабул қилган эди.  Қарорни бизнинг жамоа эмас, ҳакам қабул қилди. Тасаввур қилинг, агарда сиз меҳмонда ҳаракат қилаётган бўлсангиз ва ўйинчиларингиз тошлар остида қолишса, сиз давом этишни истармидингиз? ОФК ва ҳакам бунинг чорасини топиши керак эди. Ўйин тўхтатилиши шарт эди. 

Рейтинг: -123   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика