UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  0 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Гвардиола: “Месси, Хави, Инестасиз ЧЛни ютолмайманми? Тўппа тўғри” Янгиликлар

Гвардиола: “Месси, Хави, Инестасиз ЧЛни ютолмайманми? Тўппа тўғри”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола танқидчиларининг фикрларига муносабат билдирди.

Айримлар ҳозиргача Гвардиоланинг “Барселона”да ишлаган вақтида қўлга киритган совринларига футболчилар асосий сабаб бўлганлиги ҳақида айтиб келишади.

“Мен Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмайман, чунки ҳозирги жамоам сафида Месси, Хави, Иньеста йўқ? Тўппа тўғри. Бу фикрга қўшиламан. Бу ҳолатда тортишишнинг ҳожати ҳам йўқ. Чунки “Барселона”да ишлаган пайтимда ҳам айтгаман. Қўл остимда ажойиб футболчилар бўлган. Шунингдек, “Бавария”да ҳам, ҳозир “Манчестер Сити”да ҳам ажойиб футболчиларга устозлик қилаяпман. Аммо “Барселона”да бахтли ва омадли эдим. Кечирасизлару, ростан омадим кулиб боққан. Шу боис танқидчиларимнинг фикрига қўшиламан”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола бош мураббийи сифатида 2009 ва 2011 йилларда Европа чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритган. Ҳар иккала ҳолатда ҳам у “Барселона” билан бу совринга эга чиққан. Кейинчалик у “Бавария”ни бошқарган ва немис жамоаси билан ушбу мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келган эди.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика