UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  25 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  0 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  63 21:01"Эмполи" — "Рома". Шомуродов асосий таркибда  17 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  7 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4

Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчидан, барчани янги мавсумнинг бошланиши билан табриклайман. Афсуски, ўтган мавсумдаги каби, биз яна мағлубият билан бошладик. Хатоларимиз бўлди, шу жумладан, ўз дарвозамизга гол ўтказишга сабаб бўлганлари ҳам. Бу эса жамоанинг шошилишига олиб келди. Биз имкониятлар яратдик, пенальти ҳам бўлди, лекин гол ура олмадик.

Иккинчи бўлимда биз ўйин тактикасига ўзгартиришлар киритдик, лекин бизга керакли натижага эришиш учун бироз етишмади. Энди хатоларимизни ўрганиб, ушбу ўйинни чуқур таҳлил қиламиз.

— Сизнингча, дарвозабон Даврон Мергановнинг ўйини қандай бўлди? Унинг ҳаракатлари ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ҳозирча у жамоамизнинг асосий дарвозабони. Мураббийлар штаби қарори билан уни ушбу ўйинга тайёрладик. У майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди. Биз бутун ўйинни ёзувдан тўлиқ кўриб чиқамиз ва бутун жамоанинг ўйинини таҳлил қиламиз

— "Қизилқум" ҳимояда жуда зич ўйнади ва ҳужумкор футболчиларимизга бўш ҳудуд қолдирмади. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?

— Аниқки, "Қизилқум" бизни ўрганиб чиққан. Рақиб бизга чизиқлар орасида бўш ҳудуд қолдирмади. Ўйлашимча, ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди. Аммо яна бир муҳим лаҳза – бу пенальти эди. Агар уни урганимизда, ўйин бошқача кечарди ва биз мувозанатни тиклашга муваффақ бўлардик. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, лекин бизда тўпни ҳимоядан ҳужумга олиб ўтишда муаммолар бўлди

— Иккинчи бўлимда майдонга тушган ҳужумчи Абдуғафур Хайдаров ўйинга жуда тез мослашди. У аслида асосий таркиб футболчиси эмасми?

— Биз иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришга қарор қилдик. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, Абдураҳмонов кичик жароҳат олди. Хайдаров ҳаракат қилди, лекин дарҳол ўйинга кира олмади. Унга ўйиннинг охирги дақиқаларида бироз куч етишмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
09 мар 07:48:55
алижон давлятов
энг кучсиз таркиб бу мавсум И Сурхон да шекилли
   
09 мар 05:00:18
Odilbek Abdushukurov
O‘tkazilgan gol yaxshi ta‘sir qilmasa kerak, har holda..
   
09 мар 00:17:34
Уктам
Биринчи турда дуранг куп булади. Лекин Сурхон...
championat.asia
Яндекс.Метрика