UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  4 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  15 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2

Буффонни четлатган ҳакам. Ким ўзи у? Янгиликлар

Буффонни четлатган ҳакам. Ким ўзи у?

Майкл Оливер қоидаларни 4 ёшидан ўргана бошлаган ва у АПЛнинг энг ёш ҳаками.

Биринчи устози - отаси

Отаси унга илк бор ўйиндан ташқари ҳолат ва қоида бузилишлари ҳақида гапирганда Майкл эндигина тўрт ёшда эди. Клайв, Англия Лига 1 ҳаками, ўғлини доим ўзи билан олиб юрар ва амалий мисоллар билан вазиятларни кўрсатарди. Оливер узоқ вақт "Ньюкасл" футбол мактабида шуғулланади ва 14 ёшда якуний қарор қабул қилади. Яъни буёғига футболчилик эмас, футбол рефериси бўлиш орзуси томон ҳаракатлана бошлайд. 18 ёшда эса катталар жамоаси учрашувини бошқара бошлаган.

Оливера ҳакам сифатида ақлбовар қилмас тезликда ривожланиб, ўсиб борди. 2005 йил у қаног ҳаками сифатида отасига ёрдам берган бўлса, 2007 йил миллий ҳакамлар рўйхатига киритилади ва миллий конференция финалида "Уэмбли"да ишлаган энг ёш (22) ҳакам сиафтида тарихга киради. 2009 йилда эса Оливерга Лига 2 плей-офф босқич финал учрашуви насиб қилади, унинг эртасига эса Лига 1 финалини Майклнинг отаси бошқариб боради.


Отаси Майкл ҳакам бўлишига қўлидан келганча ҳаракат қилади: у ўғлининг ўйинларини DVD дискка ёзиб олади ва учрашувдан кейин ота-бола уйда ўтириб, ҳакамнинг қарорларини кўриб чиқишади, муҳокама қилиб, хатоларини ўрганиб чиқишади. Эрталаблари бирга югургани чиқар, ўйин вақтида тўғри позиция танлаш устида ишлашарди.

Оливер Премьер-лигада дебют ўйинини ўтказишидан аввал отаси шундай деганди: "Мен ўғлим билан фахрланаман. У барчасини уддалай олади. Кун келиб, уни "Камп Ноу" ёки "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинни бошқаришини истайман".

Барчамиз гувоҳи бўлганимиздек, бу ният амалга ошди.


Рекордларни Криштиану Роналду каби тез янгилаб ташлади

Илк бор Оливер АПЛда 2010 йил январь ойида "Фулхэм" ва "Портсмут" ўртасидаги беллашувга тайинланади. Майклнинг омади чопмади: ўшанда об-ҳаво туфайли қатор ўйинларни номаълум муддатга қолдирилган, кейинроқ эса ҳакамнинг ўзи тўпиғида оғриқ хис қилаётгани туфайли ишлай олмаслигини билдиради. Шундай қилиб, Оливер дебют ўйинини август ойида ўтказди ва Премьер-лига тарихидаги энг ёш ҳакамга айланди. Ўшанда у 25 ёш ва 182 кунлик эди.


Ўз соҳасида Майкл қатор рекордлар соҳиби:


• "Уэмбли" тарихидаги энг ёш ҳакам (22 ёш)

• Янги "Уэмбли"да биринчи қизил карточка кўрсатган биринчи ҳакам

• Англия футбол лигаси тарихидаги энг ёш қанот ҳаками ва бош ҳакам (22 ёш)

• 26 ёшида ФИФА рефериси

• АПЛ тарихидаги энг ёш захира ҳаками (24 ёш)

• Англия Кубоги ярим финали тарихидаги энг ёш ҳакам (28 ёш)

Шунингдек, сэр Алекс Фергюсоннинг хайрлашув учрашувида ҳам айнан Оливер бош ҳакам вазифасини бажарган.

Англиянинг энг яхши ёш ҳаками ҳисобланади.


Ҳозир Оливер 33 ёшда ва уни Англиянинг энг обрўли ҳакамларидан бири дейиш мумкин. Фаолияти давомида икки бор Англия Суперкубоги финалини (2014, 2016) ва 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати финал учрашувини (2015) бошқарган. Бу мавсум у илк бор Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига тайинланди. Англиялик ҳакам "Бешикташ" – "Бавария" ўртасидаги биринчи ўйинни бошқаргани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

The Times Майклни "Энг ажойиб ҳакам" деб, Daily Telegraph эса – "Ўз ишининг устаси" дея эътироф этган. Машҳур рефери Грэм Полл: "Оливер катта салоҳиятга эга. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, айнан Оливер яқин 10-15 йил ичида Британиянинг энг яхши ҳаками бўлиши аниқ". Жордж Кортни ва Дэвид Эллерей ҳам тажрибали ҳамкасблари фикрини қўллаб-қувватланишган.

Лекин баъзан уни қарор чиқаришдаги ортиқча хотиржамлик, "жасорат" кўрсатиб юбориши сабаб уни коишади. Премьер-лигада ўзининг иккинчи учрашувидаёқ ()"Блэкпул" – "Фулхэм" ўйини) у учта голни бекор қилади, бир нечта тур ўтгач эса "Эмирейтс"да "Арсенал" дарвозасига пенальти белгилашга жазм қилади.

Авваллари ҳам Оливер шу каби "тилга тушганми"?

• 2017 йил март ойида МЮ Англия Кубоги доирасида "Челси"ни мағлуб этади - 1:0. Иккинчи бўлим якунланай деб турганда Майклнинг баҳсли қарори туфайли майдон четида турган Конте ва Моуриньо "ёқалашиб" кетади – уларни захира ҳаками зўрға ажратиб олади.  

• Ўтган йил май ойида инглиз нашрларидан бири 2016/2017-мавсумда энг муҳим ўйинларга белгиланган ҳакамларни рўйхатини тузиб чиқади. Шунда маълум бўлдики, Оливер топ жамоалар ўйинини ҳамкасбларидан кўра кўпроқ бошқариб борган – "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари ўйинларида Оливер етти мартадан ишлаган. Ўша мавсумда Оливер ҳаммадан кўпроқ ўйинни бошқариб борди – 33 учрашув.

• Ноябрь ойида Арсен Венгер жамоаси "Ман Сити"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди, мураббий эса Оливер ва ёнинг ёрдамчилари ишини танқид қилди: "Рефери бизга қарши ўйнади – баҳсли вазифтдаги пенальти ва офсайддан урилган гол. Бунга чидаб бўлмайди. Ҳакамлар савияси борган сайин тушиб кетмоқда".


Оливернинг турмуш ўртоғи ҳам ҳакам


Майкл ҳакам сифатида кўп нарсага эришган бўлсада, катта стадионлар шовқинини кичик ареналар тинчлиги билан параллель олиб кетишга интилади. Ҳар йили ёз фаслида у она шаҳри Ашингтоннинг ҳаваскор жамоалари ўйинларини бошқариб боради. Ҳа, айтганча бу ўйинлар учун у умуман маош ёки гонорар олмайди.

ФҚаолияти давомидаги энг қизиқарли, ўзига хос ўтган ўйин ҳаваскорлар учрашувида эмас, 2015 йил "Рединг" ва "Арсенал"нинг аёллар жамоаси тўқнашувида содир бўлган. Майкл турмуш ўртоғи Люсини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюради, Люси ўша ўйинда бош ҳакам эди. Аммо танаффусдан сўнг лайнсменларнинг бири жароҳат сабаб, майдонга қайта олмайди ва стадион бўйлаб малакали қанот ҳаками бўлса, бизга хабар беринг, бизга ёрдамингиз зарур, деб эълон қилишади. 873 мухлис ичида шундай номзод топилди – у Оливер эди.

Майкл футболни жуда яхши кўради. Хаттоки майдондан ташқарида ҳам, дам олиш кунлари отаси билан гольф ўйнаётганда ҳам суҳбат футбол ва ҳакамлик мавзусида бўлади.

"Мен доим Пьерлуижжи Коллинага ўхшашга ҳаракат қиламан. У энг яхшиси", – деганди Оливер.

Кеча тунда бўлиб ўтган учрашувдан кейин Оливер ухлашга ётаркан, италиялик ҳамкасби фаолияти давомида ҳам шу каби омадсиз кунлар бўлганини таъкидлаб, ўзини овутган бўлса ажабмас.


sports.ru сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика