UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  7 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида Янгиликлар

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида

Бу йил Суперлигага қайтган "Локомотив" янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.

Жамоа таркиби кучайтирилишдан ташқари мураббийлар штаби ҳам янгича кўриниш олмоқда. Аввал хабар берганимиздек, "темирйўлчилар"ни сербиялик мутахассис Александр Стоймирович қабул қилиб олади. "Локомотив" Стоймирович учун Ўзбекистондаги тўртинчи жамоа бўлади. 

- Ўзбекистондаги 3та жамоа билан 3 хил натижа. Мавсум ҳали якунига етмади ва ОКМКда медаллар учун имконият бор. Умуман Олмалиқдаги биринчи мавсум аввалгиларидан фарқ қилдими?
- Яна бир мавсум деярли якунига етай деб қолди. Ўзбекистондаги учинчи мавсумим. Ҳар ҳолда енгил ўтгани йўқ. Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бордик. Жароҳатлар, натижаларга келсак, жамоа 3та мусобақада ўйнашга истаймизми ёки йўқ қийналди. ОЧЛда ҳам осон бўлмаяпти. Футболда бундай вазиятлар бўлиб туради ва табиий қараш керак. Суперлиганинг сўнгги туридан сўнг мавсум муваффақиятли ёки аксинча ўтгани ҳақида тўлиқ хулоса қилиш мумкин.

- Ҳар мавсумда жамоа алмаштираётганингиз ниманинг белгиси?
- Бунга сабаб ўзимга бўлган янги чақирув, деб биламан. Мен бир жойда кўп ишласам ўсишдан тўхтаб қоламан. Инсон ўз ишидан қониқса, ривожланмайди. Менинг ўз мақсадим бор ва бу борада ҳаракат қиляпман.

- Мавсум охирига келиб ОКМК ва бошқа жамоаларда жароҳатлар, жисмоний ҳолатдаги камчиликлар юзага чиқа бошлади. Бу жараённи мавсумга тўғри тақсимламасликданми?
- Бошқа жамоаларда нима бўлаётганини гапиришни истамайман. Чунки бошқа жамоа мураббийига бу ҳақида фикр билдириш нотўғри. Уларда бунга масъул жавобгар шахслар бор. Бу муаммони чуқур ўрганиб чиқиш керак. Жароҳатлар ҳақида инструктор сифатида ўқитиш давомида кўп гапириб келаман.

 

- Сизнингча жисмоний юкламани қандай ва қайси пайтда бериш керак? Камайтириш ёки қўшиш жараёни қандай? Суперлигада қайси жамоа бу тарафлама яхши таассурот қолдирди?
- Ҳар бир жамоада ўзининг штаби бўлади ва бош мураббийи бор. Улар мақсад қўяди ва шу йўлда ҳаракат қилишади. Машғулотлар жараёни ишлаб чиқилади. "Сурхон" жамоаси жисмоний томонлама менга ёқди. Бу футболчиларнинг генетик, физик, специфик ҳолатига боғлиқ. Ўзбек футболига катта тезлик етишмайди. Спринтирлик сифатлар камлик қилади. Спринт  югуриш муҳим. Ҳар бир футболчи ўз позициясида қанча масофа босиб ўтганлиги каби факторлар бор. Бу жараённи ҳам таҳлил қилиш лозим.

- "Локомотив"да энди бошқа функцияда ишлайсиз яъни бош мураббий лавозимида.
- Клуб билан шартнома имзолашга яқин турибман. Аммо ҳали юз фоиз аниқ эмас.

- Атрофингизга қандай мутахассисларни жамлашни режалаштиргансиз?
- Жамоага келсам сербиялик ёрдамчим бўлади. Қолган мураббийлар ўзбеклар. Лекин ҳеч нарса аниқ бўлгани йўқ.

- Маълумки, Суперлигада мураббийдан Про лицензияси талаб қилинади. Сизда бу борада муаммо бўлмайдими?
- Менда Про лицензияси билан муаммо йўқ. Албатта, Про лицензиясини оламан.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика