UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  7 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  4 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  28 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  32 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  54 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  261 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (0:3) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Авваламбор футболчиларимизга катта раҳмат. Бугун майдонга тушган ҳамма қаттиқ меҳнат қилди, ғалабага бўлган иштиёқ шундоқ кўриниб турди. Натижада йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Лекин кураш ҳали тўхтагани йўқ, олдинда янаям муҳим баҳслар кутмоқда.

- Фуболчиларни алмаштириш борасида фикрингиз?

- Бизга шунга мажбур эдик, чунки кимдир толиқиб қолди, кимдир кичик жароҳат олди. Беш кундан яна ўйин ўтказамиз, ҳамманинг соғлиғи ҳақида ўйлашимиз лозим. Бу ўринда тезроқ тикланиб олишимиз керак бўлади.

- Сизнингча, "Хоразм" хавфли ҳудудни тарк этдими? 

- Йўқ ҳали. Биз ҳамон қийин вазиятдамиз. Борган сари ўйинлар кам қоляпти, курашмасак бўлмайди. Бугун олти очколи ўйинни ўтказдик. Агар ютқазиб қўйганимизда жуда қийин вазиятга тушиб қолган бўлардик. Суперлигада қолиш учун астойдил кураш кетяпти, биз ҳам ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Худди биринчи даврадаги каби бугун ҳам жамоангиз "Машъал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Ҳар икки даврада "Машъал"ни мағлуб этган бўлсак-да, бу осон бўлиб қолгани йўқ. Иккала учрашув ҳам қийин ўтди. Ким биринчи гол урса устунлик шу жамоага ўтди. Яна бир бор шогирдларимга ғалаба учун раҳмат.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 окт 22:14:28
Уктам
"Хоразм" клуби учун ва "Помир" , Локоматив" афсонаси Хаким ака учун хурсандман.
championat.asia
Яндекс.Метрика