UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  4 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  5 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  11 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1

Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади" Янгиликлар

Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"

"Андижон" клуби ёзги трансфер чоғида таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олаётганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар" аъзосига айланган янги ўйинчилар орасида ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Усмонов ҳам бор. "Пахтакор"да тўп тепган асли андижонлик йигит ўз уйига қайтди ва энди "Андижон" шарафини ҳимоя қилади. Усмонов "Андижон" матбуот хизматига интервью берар экан, бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Муҳаммадали, иккинчи даврадан фаолиятингизда янги саҳифа очилмоқда. Бундай янги чақирувга қанчалик тайёр эдингиз?

- Барча андижонликларга, футбол мухлисларига, "Ультрас Бургут" аъзолари, ҳамма-ҳаммага ассалому алайкум. Насиб қилса, иккинчи даврадан фаолиятимда янги саҳифа очилади. "Андижон" клубига, мураббийлар штабига чақириб, ишонч билдиргани учун катта раҳмат. Албатта, чақирувга тайёр эдим, чунки ўзингиз билганингиздек, ўйин амалиётисиз қолгандим. Шу сабабли кетишим керак эди. Кетишимни олдиндан билардим. Мен ўйнашни истаётгандим. Худо хоҳласа, "Андижон"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, ўзимни кўрсатиб, соғлом рақобат қилишга ҳаракат қиламан.

- "Андижон" билан Тожикистон йиғинида қатнашдингиз. Қандай таассуротлар қолди?

- Албатта, жамоа билан Тожикистондаги йиғинда бўлдим. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Жамоадошларимга раҳмат, ҳаммаси илиқ кутиб олиб, яхши қабул қилишди. Ҳамма билан жуда яхши чиқишиб кетдим. 

- Янги жамоада 99-рақамни танладингиз. Бу сизнинг ёқтирган рақамингизми?

- Рақам масаласига келадиган бўлсак, ёқтирган рақамларим ичида бу ҳам бор. Шунинг учун 99 ни танладим. Аввало, рақам ўйинчини эмас, ўйинчи рақамни безаб туради. Худо хоҳласа, яхши ўйинлар кўрсатсак, 99-рақам янада чиройли бўлиб кўринади.

- Мухлислар сизни хурсандчилик билан қарши олдилар ва ҳамма янги ўйинчилар қатори сиздан ҳам умидлари катта. Уларнинг қўллаб-қувватлаши сизга қўшимча мотивация бағишлаяптими?

- Мухлисларнинг бундай илиқ кутиб олиши ўзим учун ҳам бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади, чунки ҳар бир футболчининг орзуси мухлисларнинг қалбидан жой олиш. Менга ишонч билдиришяпти ва Худо хоҳласа, бу ишонч албатта оқланади.

- Иккинчи даврада олдингизга қўйган вазифангиз қандай?

- Иккинчи даврада олдимга қўйган вазифам – чиройли ўйинлар ва голларим билан мухлисларни хурсанд қилиб, жамоамга ёрдам бериш. Осиё Чемпионлар Лигаси 2да ҳам ижобий натижаларга эришиш вазифамиз ҳисобланади. 

- Ўз уйингизга қайтдингиз ва қачондир шу ҳолат юз бериши керак эди. "Пахтакор"дан "Андижон"га ўтишингизни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Мен уйимга қайтдим. Инсон ўз уйида қанчалик эркин бўлишини биласиз. Насиб қилса, бундай эркинлик билан янада кучлироқ бўлиб, биз барчасини албатта уддалаймиз. Мухлисларимизга раҳмат. Бизни қўллаб-қувватлаб туришса, албатта вазифани бажарамиз. Олға, "Андижон"!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
29 июл 18:10:23
mirabzal
мана энди жойини топибсан андижон сан уревенингдиги каманда макси ёкимтойи андижондан кетмагин кзини уйиндан
   
29 июл 12:35:09
сардорбек
Машҳур қўшиқчи Ғайрат Усмоновнинг ўғли, ўз уйига қайтибди, унга ва Андижон жамоасига омад тилаймиз! Юрт шаънини муносиб ҳимоя қилишсин!
championat.asia
Яндекс.Метрика