"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи
19 апр 13:25
Янгиликлар
"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи
Каталонияликлар Марк Касадо билан музокараларни бошлашди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо билан битимни узайтириш ниятида, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" аллақачон 20 ёшли Касадо билан музокаралар олиб бормоқда. Гап 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома ҳақида кетмоқда.
Касадо ушбу мавсум "Барселона" асосий таркибида 19 та ўйинда қатнашди.
Фикрлар