UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Суперлига. "Шўртан" – "Машъал" (матнли трансляция)  0 17:37Расман: Космин Олариу — БАА терма жамоаси бош мураббийи  4 16:32Мбаппе "Атлетик Бильбао"га қарши ўйиндан олдин "Реал" машғулотида иштирок этмади  3 15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  18 14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  5 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  3 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  3 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  4 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  7 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  5 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  8 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  6 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  8

Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди

Суперлиганинг 6-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ҳозир Суперлига ва Пролига жамоалари бир хил ҳолатда. Чунки кубок ва чемпионат ўйинлари бир вақтда давом этяпти. Ҳа, секинлик билан ўйинлар сони кўпайиб бормоқда. Йигитларга раҳмат айтаман, бугун улар катта куч йўқотишди. Гарчи иккинчи бўлимда ташаббус "Бунёдкор" томонида бўлган бўлса-да, футболчиларим ғалаба сари ҳаракат қилишди. Қувонарли жиҳати шундаки, биз уларнинг ҳужумларига ўз ҳужумларимиз билан жавоб бера олдик. Очконинг биз учун қиймати юқори. Кийим алмаштириш хонасида бизга "Хоразм" ўз тарихида илк марта "Бунёдкор"дан очко олганини айтишди. Минг километр узоқдан келган мухлисларга, барчага миннатдорлик билдираман. 

- Жамоанинг сўнгги турлардаги вазиятлардан фойдаланиш жиҳати ҳақида нима дея оласиз?

- Чемпионатда ОКМК ва "Бунёдкор"га қарши ўйнадик. Бу учрашувлар орқали ҳужумда ўз устимизда ишлашимиз кераклиги кўринди. Умумий олганда бизнинг жисмоний ҳолатимиз ёмон кўринмади. Гарчи футболчиларим сўнгги дақиқаларга қадар туриб бераётган бўлса-да, биз бу планда кўпроғини истаймиз. Кўп вазиятлар яратяпмиз, бироқ улардан фойдаланиш қийин кечмоқда. Шунингдек, голга бериладиган сўнгги пас бўйича қиладиган ишларимиз жуда кўп.

- Урганчдаги стадион тайёр бўлиб қолдими? Майдоннинг ҳолати қандай бўлади?

- Энг сўнгги авлод сунъий чимини ётқизишди. Стадион зўр, тайёр десак ҳам бўлади. Стадионнинг бошқа жиҳатлари бўйича муаммолар бор. Масалан, ёритиш тизими. Бунинг устида ишлашяпти. Энг катта муаммо бу - ВАР. Бу бизда июль ойида тайёр бўлади. ВАР бўлмаса, менимча, у ерда ўйнашга руҳсат беришмаса керак. Июнь ойигача сабр қилишимиз керак. Унгача барча ўйинларимизни нейтрал стадионларда ўтказамиз.

- Ротация қилиш учун қўл остингизда иккита бир хил таркиб бор деб ҳисоблайсизми?

- Ротация қила оламиз ва қиламиз ҳам. 3 кундан кейин ўйинимиз бор. Исталган мураббий қўл остида иккита бир хил таркиб бўлишини хоҳлайди. Захирада футболчилар бор, бироқ улар ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бугунги ўйнаган футболчиларнинг бир қанчасига кубок ўйинларида дам берамиз. Дам олган футболчиларни "Қўқон-1912"га қарши чемпионат ўйинига олиб қўямиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 апр 00:05:50
Davronbek Abduvaliev
Энг сўнги авлод суний чими. Қойил. Жамоага омад.
   
19 апр 00:05:43
Davronbek Abduvaliev
Энг сўнги авлод суний чими. Қойил. Жамоага омад.
   
19 апр 00:05:37
Davronbek Abduvaliev
Энг сўнги авлод суний чими. Қойил. Жамоага омад.
   
19 апр 00:05:25
Davronbek Abduvaliev
Энг сўнги авлод суний чими. Қойил. Жамоага омад.
   
18 апр 22:17:59
Жалоладдин Мухаммадович✈
Хоразмн охирги ҳужум гол бўлганда эди
   
18 апр 21:34:13
Ixtiyor Sobirov
Хоразм кетма-кет 1 ва 2-уриндаги жамоалар бн тенгма-тенг уйнади ОГМК бн сунги сонияда гол утказган булса, бугун сонги сонияларда галабани илиб кетиши мумкун эди...! тухталиб колмаслик керак...!
championat.asia
Яндекс.Метрика