UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  0 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  9 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  3 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  9 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  6 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  41 20:33"Барселона" Канселу ҳақидаги барча хабарларни сайт ва ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади  2 20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  14 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  1

Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди

Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилда Осиё қитъасининг энг нуфузли футбол турнири бўлган Осиё кубоги мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлади.

Сўнгги йилларда Марказий Осиёда футбол борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар, халқаро майдондаги нуфузидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси футбол уюшмалари биргаликда Осиё кубоги мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда, ўз қўшма номзодини илгари суришди.

Бугунги кунда қўшни мамлакатлар билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр. Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши каби шаҳарларда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилди. Қўшимча равишда, охирги йилларда Осиёнинг У-20, У-23 турнирлари, Футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги улкан тажриба вазифасини ўтади. Марказий Осиё ҳар доимгидек ўзининг меҳмондўстлиги, профессионал ёндашуви, футболга фидойилиги ва албатта футболсевар мухлислар меҳри билан бутун Осиё эътиборини қозонишга тайёр.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика