UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  0 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   0 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  0 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  6 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  5 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  10 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  10

Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью Янгиликлар

Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью

Дастлабки учрашувдаги "голлар отишмаси"дан кейин "Интер" – "Барселона" жавоб баҳсидан нималар кутишимиз мумкин?

Ҳар икки жамоа ЕЧЛ ярим финалидан аввал чемпионат ўйинида қатор футболчиларига дам берди.


"Интер"

1."Интер" Чемпионлар Лигаси доирасидаги уй ўйинларида 16 ўйиндан буён ютқазмаяпти

Миланликлар ўз майдонларида Чемпионлар Лигаси доирасида қаторасига 16 учрашувдан буён мағлуб бўлишмаяпти ва улардан 13 тасида зафар қучишган. Жорий мавсум Симоне Инзаги жамоаси "Фейеноорд" ва "Бавария"ни мусобақадан чиқариб юборди. Бироқ биринчи учрашувда кўриндики, жамоа ҳимоясида муаммолар етарлича топилади. "Нерадзурри" каталонияликларга 0:2 ҳисобидан қайтишга имкон беришди ва 3 марта гол ўтказиб юборишди. Шунга қарамай, сафардаги дуранг — қониқарли натижа, устига-устак "Интер"нинг "Сан-Сиро"даги кучини инобатга олсак.



2. Лаутаросиз, лекин ротациялар билан: "Интер" етакчиларининг ўрнини ким босади

"Интер" жавоб учрашувига қатор йўқотишлар билан етиб келмоқда: Симоне Инзаги Лаутаро Мартинес ва Бенжамен Павар хизматидан фойдалана олмайди. Аргентиналик биринчи учрашувда жароҳат олди ва жавоб баҳсида иштирок этолмайди. Бу эса Арнаутович ёки Таремига қўшимча имконият эшикларини очади. Ҳимояда учта марказий ҳимоячи ҳаракат қилади: Биссек, Ачерби ва Бастони. Майдон марказида ҳам учлик — Мхитарян, Барелла ва Чалханоглу. Дарвоқе, туркиялик А Сериянинг охирги учрашувини дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.


3. Тюрам ва Думфрис — "нерадзурри"нинг ноодатий яширин қуроли

Биринчи ўйинда "Интер" ҳужуми кўпчиликни ҳайрон қолдирди: Маркус Тюрам 30-сонияда ҳисобни очди ва ярим финалларда урилган голлар ичида энг тезкори бўлиб, тарихга кирди. Дензел Думфрис, халқаро аренада анча вақтдан буён гол уролмаётганди, бир йўла дубль муаллифига айланди. Жамоа етакчиси Лаутаро Мартинес жароҳатланган бўлсада, унинг ўрнини Арнаутович ёки Тареми эгаллайди, Чалханоглу, Барелла ва Мхитаряннинг асосий таркибга қайтиши эса марказий зонага ранг-баранглик беради. Инзаги усулни ўзгартиришни яхши уддалайди: эҳтиёткор ҳимоядан тортиб, агрессив прессингли ҳужумгача.


"Барселона"

1. Жамоа спорт формаси зўр, аммо тарихий статистика "Барса" фойдасига эмас

Жорий мавсум "Барселона" жуда яхши натижага қараб кетмоқда: Испания Кубоги ва Суперкубогидаги ғалабадан кейин Ханси Флик жамоаси Ла Лигада ҳам етакчи. "Вальядолид" устидан қозонилган ғалаба 30 ўйиндаги 24-си бўлди — фақатгина масала ҳал қилингандан кейинги ЕЧЛ чорак финалида "Боруссия" билан жавоб учрашувида мағлубият қайд этилди. Бироқ ярим финалларда каталонияликлар сафарда қийналади: қаторасига 4 мағлубият ва ушбу босқичда тарихда фақатгина икки ғалаба. Италия клубларига қарши сафар ўйинлари статистикаси ҳам унчалик яхши эмас — 24 та ўйинда 5 ғалаба. "Сан-Сиро" — "Барселона" "Сан Сиро"да "Интер"ни фақат бир марта юта олган.


2. Флик УЕФА Чемпионлар Лигасига катта умид боғламоқда

Жавоб ўйинидан аввал Ханси Флик ҳам ротацияга қўл урди ва етакчиларига дам берди. Кадрлар масаласи идеал эмас — Жюль Кунде ҳамон лазаретда ва Миландаги ўйингача тикланиб улгурмаяпти. Дарвозада — Шенсни, ҳимояда — марказ Араухо ва Кубарси жуфтлиги, Алехандро Бальде эса ҳеч бўлмаса захирага қайтади. Ярим ҳимояда эса Де Йонг ва Педри ҳамда ҳужумда Ямал, Рафинья ва катта эҳтимол Ольмо, Ферран Торресга ишонч билдирилади. Левандовски деярли тайёрлиги айтилди, лекин асосий таркибга киритилмаса керак.


3. "Барселона"нинг ҳужумдаги имкониятлари — испанларнинг асосий устунлиги

Ламин Ямаль Чемпионлар Лигаси шу мавсумида 5 та гол уриб улгурди — тарихда фақатгина 3 нафар ёш иқтидор ундан яхшироқ натижа кўрсатган. Биринчи учрашувдаги унинг аниқ зарбаси ўйин безаги бўлди, десак муболаға бўлмайди. Қанотдаги унинг шериги Рафинья ЕЧЛнинг ўзида 21 та самарали ҳаракат амалга ошириб улгурди. Флик бошчилигида "Барселона" 40 та гол урди. Тажрибали германиялик мутахассис шогирдларини еврокубок ўйинларига тайёрлашни яхши билади ва "Барса" ҳужуми бутун Европа эътиборини тортиб улгурди. Ҳозир асосий масала сафарда ҳам улар шундай самарали ҳаракат қила оладими ёки йўқ. Агарда Ямал ва Рафинья яхши кайфиятда бўлса, испанлар омадсиз анъанага чек қўйиши осон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, баҳс бугун Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Ғолиб ЕЧЛ финалига йўл олади. 


TerminaTor

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+4   
06 май 15:01:48
Y@Go_6060
Барселона олга!!!
+2   
06 май 15:21:25
Ulugbek Xasanov
Barselona ham Inter ham bugun bor kuchini tashlaydi zoʻr oʻyin bolishi shubhasiz Barselonaga omad Olgʻa Barsa ishonch kuchli bizda
+2   
06 май 14:56:49
assassin
Иккала жамоага хам омад кайси бири чиксаям хакли
+1   
06 май 17:24:47
assassin
Ulugbek Xasanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Assalomu alaykum Sizdek muhlislar koʻpaysin.
Ва алайкум ассалом. Чарчамаяпсими саломатчиликлар яхшими огайни
+1   
06 май 16:58:12
АПЛ
5:3
+1   
06 май 15:43:02
Маматов Муҳаммад
Реал мухлиси бўлсамам тўғрисини айтаман бу ўйинда Барса фоварит агар Интер ютиб қўйса сенсация бўлади
+1   
06 май 15:29:40
Фабрицио Романо
Интер 1-3 Барселона
   
07 май 03:31:55
АПЛ
АПЛ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
5:3
Узр 4:3 экан.
   
06 май 23:05:05
Сирож
4÷2 интер ютади иншааллох
   
06 май 21:31:42
Кодиржон
Davronov_Rahimjon_023 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Интер, Арсенал, ПСЖ битта бўлиб тушса анча қийналиб қоса кере барселона
Ха енди буям бир гапде ака
   
06 май 19:38:16
Baxrom Otaqulov
Ярим финалдаги 4 жамоани хаммаси хам чемпион булишга лойик, бугунги ва эртанги уйинларда 4 жамоага хам омад
   
06 май 19:29:48
Мирзохон
Бугун голларга бой, очиқ ўйин бўлади. Кимни жисмоний тайёргарлиги яхши бўлса ўша ютади.
   
06 май 18:52:02
Ulugbek Xasanov
assassin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ва алайкум ассалом. Чарчамаяпсими саломатчиликлар яхшими огайни
Shukur Alhamdulillah ishlar yaxshimi
   
06 май 18:22:07
WalveRine-_-6
Bugun gollar kamroq bolsa kerak. Barcelona himoyada yaxshiroq oynaydi manimcha. Bunga sabablar kop. Birinchi oyinda xatolar evaziga otqazilgan 3 ta gol va 4 tala himoyachi ham katta ehtimol bilan markaziy himoyachilar boladi. Flick albatta bu xatolar ustida ishlagan. Yanayam koramiz nimalar bolarkin. Visca Barca!
   
06 май 17:17:19
Dima
20 yildan buyon Interni muxlisiman. Forza Inter. Noodadiy oyinlaring bilan xursant qilasan bugun xam.
championat.asia
Яндекс.Метрика