UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  0 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  15 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  343 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  120 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6

Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири" Янгиликлар

Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"

Жейми Каррагер "Арсенал"ни Чемпионлар Лигаси ғолиблигига даъвогар жамоалардан бири деб атади.

ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Микель Артета шогирдлари "Атлетико"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

"Менимча, ҳозирги пайтда "Арсенал" ва "Бавария" – ички чемпионатда ҳам, ЕЧЛда ҳам энг кучли жамоалар.

Мен "Арсенал"ни Чемпионлар Лигасида юқори натижаларга эриша оладиган жамоа деб ҳисобламаганман. Улар ҳали ЕЧЛни ютмаган, "Арсенал"га ҳар доим нимадир етишмаган.

Тьерри Анри давридаги "Арсенал" Премьер-лигада мен қарши ўйнаган энг кучли жамоа эди, лекин ҳатто ўша жамоа ҳам ЕЧЛни ютишга етарлича яқин бўлмаган. Финалга етиб борган жамоа ҳам чемпион эмас эди.

Ҳозирги жамоани кузатар эканман, уларнинг ҳимояда қай даражада кучли эканини кўряпман. Менинг "Ливерпул"им, 2005 йилда ЕЧЛни ютган жамоа, ҳужумда идеал эмасди, лекин ҳимояда жуда кучли эдик. Бу жиҳат ҳар доим сенга имконият беради, айниқса, плей-оффда икки ўйинли тўқнашувларда. Агар ҳимояда кучли бўлсанг, ҳар доим имкониятинг бор.

Шунинг учун, ҳа, мен "Арсенал"ни бу мусобақани ютиши мумкин бўлган тўрт ёки беш клубдан бири деб ҳисоблайман", – деди "Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси CBS Sports эфирида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика